» » Халқаро қишлоқ аёллари куни нишонланди

Халқаро қишлоқ аёллари куни нишонланди

15 октябрь 2024 г 186 Комментарии: 0

Мирзачўл тумани "Боғбон" ҚФЙда тумани ҳокими ўринбосари, оилани қўллаб-қувватлаш ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Д. Мавлонова томонидан маданий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Тадбир давомида туман ҳокими ўринбосари томонидан хотин-қизларга яратилган шароитлар, мавжуд имконият борасида тушунчалар бериб ўтди. Шунингдек, тадбирда фаол пиллакорлар, тадбиркор аёллар сўзга чиқишиб, ўзларининг фаолиятлари ҳақида йиғилганларга сўзлаб беришди.

Тадбирда Ўзбек-қозоқ маданият маркази томонидан маҳалла фаоллари учун концерт дастури намойиш этилди. Байрамона ташкил этилган маданий-маърифий тадбир ўйин-кулгулар билан ўзгача кайфиятда ўтди.

Тадбир сўнггида жамиятда ўзининг фаоллигини кўрсатиб келаётган қишлоқ аёллари ташкилотчиларнинг байрамона совғалари билан тақдирланишди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!