» » Коррупцияга қарши курашиш – давр талаби

Коррупцияга қарши курашиш – давр талаби

15 октябрь 2024 г 187 Комментарии: 0

Давлат кадастрлари палатаси Коррупцияга қарши курашиш бўлими бошлиғи И. Таджибаев ҳамда Давлат кадастрлари палатаси Жиззах вилояти бошқармаси Коррупцияга қарши курашиш бўйича бош мутахассиси Б. Абдураимов бошчилигида Жиззах вилоятининг Ш.Рашидов тумани, бўлим ва (филиал) ходимлари учун қўшма тадбир ўтказилди.

Ҳар бир ходим билан индивидуал тарзда ўтказилган суҳбатда ходимлар ўз вазифасига виждонан ёндашган ҳолда фаолият юритишини, вазифасини суиистеъмол қилмаслиги уқтирилди. Коррупция нафақат ҳар бир тизимни балки уни содир қилган инсоннинг яқинлари ва оиласини ҳам емириши мумкинлиги алоҳида таъкидланди.

Ходимларнинг ҳуқуқий онгини ошириш мақсадида соҳада янги жорий қилинган қарор ва қонунлар ҳақида атрофлича тушунчалар берилди ва ҳар бир ноқонуний қилинган хатти-ҳаракатига жазо муқаррарлиги тўғрисида огоҳлантирилди.

Бундан ташқари, янги қабул қилинган «Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида»ги Қонун ижроси юзасидан амалга оширилиши режалаштирилган ишлар муҳокама марказида бўлди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!