Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Вилоят ҳокимлигига ишга янги қабул қилинган ходимларнинг коррупцияга қарши курашиш бўйича билим ва кўникмаларини оширишга қаратилган учрашув ўтказилди
18 октябрь 2023 г 324 Комментарии: 0
Жиззах вилояти ҳокимлиги коррупцияга қарши ички назорат шўъбаси томонидан жорий йилнинг 3-чорагида вилоят ҳокимлигида ишга янги қабул қилинган вилоят ҳокимининг ўринбосари, вилоят инвестициялар, саноат ва савдо бошқармаси бошлиғи котибиятининг бош мутахассиси Тўрақулов Толиб Содиқ ўғли, вилоят ҳокимлиги Ижро интизоми назорати бўлими бош мутахассиси Саттаров Фуркат Хайрулла ўғли, вилоят ҳокимлиги Туризм, маданият, маданий мерос ва оммавий коммунакациялар масалалари бўйича котибияти бош мутахассиси Қиличев Шахриёр Ўрол ўғли вилоят ҳокимининг Маҳаллий саноатни ривожлантириш масалалари бўйича ёрдамчиси котибиятининг етакчи мутахассиси И.Усмановлар билан ходимларнинг одоб-аҳлоқ ва коррупцияга қарши курашиш бўйича билим ва кўникмаларини ошириш режасига мувофиқ, коррупциявий хатти-ҳаракатларнинг олдини олиш ва уларни содир қилишга хизмат қиладиган сабабларни бартараф этиш, ходимларнинг ҳуқуқий онгини ошириш ва уларни Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги ва вилоят ҳокимининг коррупцияга қарши курашиш бўйича бошқа ички ҳужжатларига қатъий риоя қилиш руҳида тарбиялаш мақсадида семинар машғулоти ўтказилиб, ходимларга Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 3 январдаги “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги қонуни, вилоят ҳокимининг 2022 йил 20 октябрдаги 559-3-0-Қ/22-сон қарори билан тасдиқланган “Вилоят ҳокимлиги бошқарув аппарати ходимларининг идоравий одоб-аҳлоқ қоидалари”, давлат органлари ва ташкилотларининг коррупцияга қарши курашиш бўйича сиёсати ва манфаатлар тўқнашувини бошқариш бўйича низоми, коррупцияга қарши курашиш соҳасида ходимларнинг мажбуриятлари ва коррупциявий харакатлар содир этиш хавфи келган вақтидаги ҳаракатлари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 31 декабрдаги “Коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар ҳақида хабар берган ёки коррупцияга қарши курашишга бошқа тарзда кўмаклашган шахсларни рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 829-сонли қарори бўйича тушинтирилиб ёзма тилхатлар олинди ва тегишли тавсиялар берилиб коррупцияга қарши курашиш соҳасида билим ва кўникмалари оширилди.
Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!