Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Форишда 2024-2025 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик борасидаги ишлар муҳокама қилинди
16 октябрь 2024 г 202 Комментарии: 0
Фориш туман ҳокимлигида куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш ҳамда вужудга келган муаммоларни ўз вақтида бартараф этиш мақсадида ташкил этилган туман ҳокимлиги штабининг кенгайтирилган йиғилиш ўтказилди.
Штаб йиғилишни Фориш туман ҳокими Икром Матиев бошқариб борди.
Бугунги куннинг энг муҳим ва долзарб масалаларидан бири 2024-2025 йиллар куз-қиш мавсумига ҳар томонлама пухта тайёргарлик кўриш ва уни беталофат ўтказишдан иборат.
Штаб йиғилишда тумандаги барча таълим, соғлиқни сақлаш, аҳолига хизмат кўрсатувчи соҳаларни куз-қиш мавсумига пухта ҳозирлаш борасида амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди, бу борада сусткашликка йўл қўяётган айрим раҳбарлар фаолияти танқид қилинди.
Шунингдек, тумандаги табиий газ етиб бормаган маҳаллалар аҳолисига кўмир ёқилғиси етказиб бериш, етарли миқдорда кўмир заҳираси борлиги, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари бу борада аҳоли билан мулоқот қилиб, ҳар бир хонадонга кўмир ёқилғисини етказиб беришда амалий ёрдам беришлари лозимлиги таъкидланди.
Йиғилишда куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш борасидаги ишларни барвақт амалга ошириш юзасидан мутасаддиларга зарур топшириқ, тавсия ва кўрсатмалар берилди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!