Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Дўстлик туманида “Ватанга садоқатли ёшлар” шиори остида ватанпарварлик тадбири ўтказилди
18 октябрь 2024 г 233 Комментарии: 0
Мамлакатимизда ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, Ватанга садоқат, ғурур ва ифтихор ҳиссини уйғотиш, халқ ва армия якдиллигини таъминлаш мақсадида амалга оширилаётган тадбирлар ёшларда ҳарбий хизматга қизиқишларини оширмоқда.
Ана шу мақсадларда Дўстлик туманида туман ҳокимлиги, Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси, Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлар академияси ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими туман бўлими билан ҳамкорликда 1,2,18,20-умумтаълим мактабларининг юқори синф ўқувчилари иштирокида давра суҳбати ўтказилди.
Унда Маънавият ва маърифат маркази Дўстлик туман бўлинмаси раҳбари М.Исмоилов бугунги сиёсий жараён, уларда ёшларнинг иштироки ҳақида гапириб ўтди.
Тадбирда кўплаб ёшлар ҳарбий хизматга қизиқиш билдирганлиги сабабли, улар юртимиздаги олий ҳарбий ўқув юртларига курсантларни қабул қилиш шартлари, абитуриентлар қандай имтиҳонлардан ўтишлари ва умуман, ёшлар ҳарбий хизматчилар сафида қандай хизмат қилишларини билишни хоҳлашди.
Давра суҳбатида Ватан ҳимоячилари ёшларга Қуролли Кучлар тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар, юрт ва халқ хавфсизлигини қўриқлаш йўлида мардларча хизмат қилаётганлар ҳақида сўзлаб бердилар ҳамда соҳага оид видеороликлар намойиш этилди.
Меҳмонлар ёшларга ҳарбий академияларда яратилган шарт-шароитлар, дарслар, машғулотлари қандай ўтиши, тартиб-интизомни сақлашнинг аҳамияти ҳақида сўз юритиб, кўплаб саволларга жавоб бердилар.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!