Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Дўстлик туманида Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан тадбир ўтказилди
12 январь 2024 г 233 Комментарии: 0
Дўстлик туманида туман Мудофаа ишлари бўлими, Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси ва бошқа ҳамкор ташкилотлар иштирокида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 32 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан кенг жамоатчилик ўртасида “Янги Ўзбекистон армияси — мамлакат қудрати, юксак ғурур ва садоқат тимсолидир!” шиор остида маданий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда.
Шундай тадбирлардан бири тумандаги Ихтисослаштирилган мактабда ҳарбийлар иштирокида тадбир бўлиб ўтди.
Унда ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда амалга оширилаётган ҳамда бажарилиши лозим бўлган эзгу амаллар тўғрисида гапирилди. Вилоят марказидан ташриф буюрган ҳарбийларнинг кўргазмали чиқишлари эса ёшлар томонидан олқишлар билан кутиб олинди.
Тадбир якунида ойлик доирасида мактабда ўтказилган танловларда фаол иштирок этган бир гуруҳ ўқитувчи ва ўқувчилар ҳомийлар томонидан тақдирланди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!