» » Янгиобод туманида ҳарбий ватанпарварлик фестивали бўлиб ўтди

Янгиобод туманида ҳарбий ватанпарварлик фестивали бўлиб ўтди

09 январь 2024 г 250 Комментарии: 0

Янгиобод тумани Сармич маҳалласида Қуролли кучларимиз ташкил этилганининг 32 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан ҳарбий ватанпарварлик фестивали бўлиб ўтди.

«Янги Ўзбекистон армияси - мамлакат қудрати, юксак ғурур ва садоқат тимсолидир» шиори остида бўлиб ўтган ушбу фестивалда қурол-аслаҳа кўргазмалари, ҳарбийларнинг қўл жанги намойишлари ҳамда кинология хизмати ходимлари ва хизмат итларининг турли хил чиқишлари ёшлар эътиборига ҳавола этилди.

Шунингдек, ҳарбий оркестр томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар ёшлар қалбига фахр-ифтихор ва жўшқин кайфият улашди.

Фестиваль доирасида камондан отиш, АК-74 қуролини тўлиқ ва нотўлиқ қисмларга ажратиш, тош кўтариш, арқон тортиш каби мусобақалар ҳам ташкил этилиб, ғолибларга эсдалик совғалари топширилди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!