Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззахда 1,4 млрд сўмлик “свет”дан ноқонуний фойдаланган МЧЖ аниқланди
21 октябрь 2024 г 212 Комментарии: 0
МЧЖ тош майдалаш карерини электр ҳисоблагичдан ташқари электр қурилмасига улаб олган.
Шароф Рашидов туманида жойлашган “С.Н.” МЧЖ тош майдалаш карерини электр ҳисоблагичдан ташқари электр қурилмасига улаб, электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган.
“Ўзэнергоинспекция” хабарига кўра, мазкур қоидабузарлик натижасида электр таъминоти корхонасига 1 млрд 435 млн сўмлик зарар етказилган.
Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!