Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Зафаробод туманида 21 октябрь— Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун нишонланди
21 октябрь 2024 г 182 Комментарии: 0
Зафаробод туманида 21 октябрь— Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун муносабати билан тантанали тадбир ўтказилди.
Тил – миллат қиёфасининг бир бўлаги. Шуни таъкидлаш керакки, ўзбек тилига давлат тили мақомининг берилиши халқимизнинг миллий мустақилликка эришиш йўлидаги муҳим қадамларидан бири бўлган эди. Истиқлол йилларида мамлакатимизда барча соҳаларда бўлгани каби тилимиз тараққиётида ҳам муҳим ўзгаришлар юз берди.
Тадбирда Жиззах вилояти ҳокимининг маслаҳатчиси Б.Мавлянов, Жиззах Педагогика университети ўзбек тили ва адабиёти ўқитувчилари, Зафаробод туман ҳокимининг маслаҳатчиси Ш.Дастанов ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Тадбир давомида вилояти ҳокимининг маслаҳатчиси Б.Мавлянов, туман ҳокимининг маслаҳатчиси Ш.Дастанов ҳамда туман фаоллари сўзга чиқиб, барчани байрам билан қутлади, ўзбек тилининг тарихи ва бугунги кундаги ўрнини таъкидлаб ўтди.
Тадбирнинг иккинчи қисми ўқувчи ёшларнинг бадиий ва мусиқавий чиқишларига уланиб кетди. Тадбир сўнгида Алишер Навоий ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйилди. Байрам тадбири туманимиз бўйлаб давом этмоқда.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!