Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Натижалар яратилган шароитга монанд
24 октябрь 2024 г 162 Комментарии: 0
Жиззах вилоятида спортни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бахмал туманида замонавий спорт мактаби ташкил этилгани, Жиззах шаҳридаги 3 та ва туманлардаги 10 та спорт мактаблари бугунги кун талабларига мос таъмирлангани ҳам шундан далолат беради.
Жиззах олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази тўлиқ реконструкция қилиниб, 200 ўринли қўшимча ётоқхона, камондан отиш ёпиқ спорт зали, замонавий ёпиқ сузиш ҳавзаси қурилди. Шунингдек, Футбол академияси, Киберспорт аренаси, вилоят спорт ўйинлари ва енгил атлетикага ихтисослашган спорт мактабида универсал зал ҳамда барча замонавий шароитларга эга футбол мактаби янгидан ташкил этилди.
— Зомин, Зарбдор, Мирзачўл, Пахтакор ва Янгиобод туманларида енгил конструкцияли ёпиқ спорт заллари қуриб, фойдаланишга топширилди. Шунга монанд жорий йилнинг ўтган даври мобайнида вилоятимиз спортчилари Ўзбекистон чемпионати ва кубок баҳсларида 450 га яқин, ва халқаро спорт мусобақаларда 80 дан зиёд медалларни қўлга киритишди. Яратиб берилган шароитлардан руҳланган вакилларимиз йил якунига қадар ушбу кўрсаткичларни янада яхшилашади, — дейди вилоят Спорт бошқармаси бошлиғи Жалол Ўктамов.
Саид ДОНИШЕВ
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!