Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Арнасойда "Яшил макон" доирасида кўчат экиш бошланди
24 октябрь 2024 г 184 Комментарии: 0
“Жиззах йўлкўкалам” муассасаси ва Арнасой тумани ҳокимлиги ҳамкорлигида туманга кириш йўлининг 14-километридан 28-километригача бўлган масофада "Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида дарахт кўчатларини экиш ишлари бошлаб юборилди.
Жумладан, шоҳкўча бўйида туманнинг иқлим шароитига мос, сувсизликка ва касалликларга чидамли, манзарали қайрағоч, ясин, айлант, клён, тут каби 1500 та дарахт кўчатлари экилмоқда.
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида "Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида амалга оширилган ишлар натижадорлиги ва келгусидаги устувор вазифалар юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишда Арнасой туманида ҳам сувсизлик ва шўрга чидамли галофит ўсимликларидан иборат боғ барпо қилиш борасида топшириқлар берилган эди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!