» » Ғаллаоролда куз-қиш мавсумида аҳолини узлуксиз табиий газ билан таъминлаш мақсадида тайёргарлик ишлари амалга оширилмоқда

Ғаллаоролда куз-қиш мавсумида аҳолини узлуксиз табиий газ билан таъминлаш мақсадида тайёргарлик ишлари амалга оширилмоқда

25 октябрь 2024 г 171 Комментарии: 0

Ғаллаорол туманида 2024–2025 йиллар куз-қиш мавсумига ҳар томонлама тайёргарлик кўриш ва уни беталофат ўтказиш мақсадида ишлар олиб борилмоқда.

“Ғаллаоролтумангаз” газ таъминоти ходимлари ҳам 2024–2025 йиллар куз-қиш мавсумида аҳолини узлуксиз табиий газ билан таъминлаш борасида айни кунда тегишли ишларни амалга оширишмоқда.

Жумладан, “Ғаллаоролтумангаз” газ таъминоти ходимлари томонидан аҳолини куз-қиш мавсумида узлуксиз табиий газ билан таъминлаш мақсадида туман ҳудудидаги табиий газ тармоқлари ва газ тақсимлаш пунктлари бирма-бир кўздан кечириб, газ қувурларида бўёқлаш ишлари олиб борилмоқда.

Ушбу жараёнда аниқланган камчиликлар корхонадаги таъмирлаш бригадалари томонидан босқичма-босқич бартараф этилмоқда.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!