Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Олий даражадаги ташрифлар давомида эришилган келишувлар
30 октябрь 2024 г 77 Комментарии: 0
2024 йилнинг 17-26 январь ҳамда 1-10 июнь кунлари Жиззах вилоят хокими раҳбарлигида Хитой халқ Республикасига амалий ташриф чоғида Арнасой туман ҳокимлиги масъул ходимлари иштирок этди.
Ташриф доирасида Хитойлик ҳамкорлар билан 4 та 110,0 млн долларлик лойиҳаларни амалга ошириш бўйича музокаралар олиб борилмоқда.
Жумладан, Жорий йилнинг 29 июнь ва 1 июль кунлари Давлатимиз раҳбарияти топшириғи асосида туман ҳокими бошчилигида Тошкент шаҳри М.Улуғбек туманида салоҳиятли инвесторлар билан учрашув ўтказилди. Шунингдек. М.Улуғбек тумани инвесторлари вакиллари 6 июль куни туманимизга ташриф буюриб, мавжуд имкониятлар билан таништирилди.
Ўтказилган музокаралар натижасида, жами 89,2 млн доллар бўлган 10 та лойиҳаларни амалга ошириш бўйича дастлабки келишувларга эришилди. Ушбу лойиҳаларда 893 та янги иш ўринлари яратилиши кўзда тутилмоқда.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!