» » Шароф Рашидов туманида 24 минг нафар аҳолига хизмат кўрсатадиган оилавий поликлиника фойдаланишга топширилди

Шароф Рашидов туманида 24 минг нафар аҳолига хизмат кўрсатадиган оилавий поликлиника фойдаланишга топширилди

04 ноябрь 2024 г 83 Комментарии: 0

Жиззах вилоят ҳокимининг ўринбосари Акмал Савурбаев, туман ҳокими Маҳмуд Холбутаев, шифокорлар, меҳнат фахрийлари, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этган тадбирда кейинги йилларда мамлакатимизда аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, тиббий хизмат сифатини ошириш, янги тиббий муассасалар ташкил этиш, мавжудларини замонавий тиббий жиҳозлар билан таъминлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётганлиги таъкидланди.

Саховатпеша инсонлар томонидан замонавий кўринишга эга янги оилавий поликлиника қисқа муддатда барпо этилди, шифокорлар ва ташриф буюрувчилар учун зарур барча шароитлар яратилди.

Янги оилавий поликлиниканинг иш бошлаши билан ҳудудда тиббий хизмат кўрсатиш сифати янада юксалади.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!