» » Туркия тиббиёт модулининг асосчилари Ўзбекистонга ташриф буюрди

Туркия тиббиёт модулининг асосчилари Ўзбекистонга ташриф буюрди

05 ноябрь 2024 г 115 Комментарии: 0

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизимига Туркия модулини жорий этиш бўйича келишув асосида Туркия тиббиёт модулининг асосчилари Ўзбекистонга ташриф буюрган.

Ўтган ҳафта туркиялик мутахассислар гуруҳи вилоятимиздаги тиббиёт муассасалари фаолияти билан яқиндан танишдилар.

Аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш бўйича яратилган шароитларни кўздан кечирдилар. Бугун ўрганиш натижалари бўйича йиғилиш ўтказилди.

Унда вилоят тиббиёт муассасалари раҳбарлари, шаҳар ва туманлар тиббиёт бирлашмалари бошлиқлари, даволаш ишлари бўйича ўринбосарлари ва бош ҳисобчилари иштирок этди.
Йиғилишни Соғлиқни сақлаш вазири А. Худаяров олиб борди.

Туркиялик мутахассислар Туркия тиббиёт модулининг афзалликларини аниқ мисоллар асосида тушунтириб бердилар. Туркияда ушбу модул жорий этилаётганда тиббиёт тизими жуда абгор ҳолатда бўлганлиги, агар Ўзбекистонда ҳозирги шароитда ушбу модул жорий этилса натижа ва самарадорлик шунга яраша тез қўлга киритилишини таъкидладилар.

Йиғилишда вилоят ҳокимининг ўринбосари А. Савурбаев қанташди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!