Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Cоғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари Жиззах вилоятида бўлди
10 октябрь 2022 г 504 Комментарии: 0
Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари Амрилло Иноятов тиббиёт соҳасидаги ислоҳотларнинг ижроси билан яқиндан танишиш, бу борадаги муҳим вазифаларнинг ҳаётга татбиқ этилишини янада жадаллаштириш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг тиббиётга оид фармон ва қарорларида белгилаб қўйилган вазифаларнинг бажарилишини назорат қилиш ва самарадорлигини янада ошириш мақсадида Жиззах вилоятига ташриф буюрди.
Кеча, Амрилло Иноятов вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Озода Махмудова ҳамроҳлигида Жиззах шаҳар, Шароф Рашидов, Дўстлик, Мирзачўл туманлар тиббиёт бирлашмалари фаолияти билан танишди.
Бугун, Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий марказининг Жиззах филиалида вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ходимлари, вилоят даволаш-профилактика муассасалари , Жиззах шаҳар ва туманлар тиббиёт бирлашмаларининг бошлиқ, бош ҳамшира ва бош ҳисобчилари иштирокида йиғилиш ўтказди.
Танқидий руҳда ўткан йиғилиш аввалида Амрилло Иноятов давлатимиз раҳбарининг мамлакатимизда инсон қадрини юксалтириш борасида олиб бораётган изчил ислоҳотлари, энг аввало, соғлиқни сақлаш соҳасини ривожлантириш, аҳолини сифатли тиббий хизмат билан қамраб олишга қаратилган ишлар ҳақида гапириб, тиббиёт ходимлари олдида турган энг муҳим вазифаларни бажаришга виждонан ёндашиб, уларнинг халқимизга сифатли тиббий хизмат кўрсатиб, аҳолининг тиббиётдан ва бугунги ислоҳотлардан рози қилиш учун бор билим, куч ва маҳоратларини ишга солишга даъват этди.
Йиғилиш сўнггида, иштирокчиларнинг таклиф ва мулоҳазалари тингланди, келгусидаги вазифалар белгилаб олинди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!