Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззахда қарийб 800 млн сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланган фуқаро аниқланди
07 ноябрь 2024 г 54 Комментарии: 0
Шароф Рашидов туманида фуқаро ўзига тегишли бинода тижорат мақсадида ҳисоблагичдан ташқари электр қурилмалар ўрнатган ҳолда 780,5 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган.
Жиззах вилоятида 780,5 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди.
«Ўзенергоинспекция» хабарига кўра, Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманида фуқаро Т.Ш. ўзига тегишли бинода тижорат мақсадида ҳисоблагичдан ташқари электр қурилмалар ўрнатган ҳолда 780,5 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган.
Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!