Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззахда халқаро илмий-амалий анжуман ўтказилди
12 ноябрь 2024 г 138 Комментарии: 0
Жиззах шаҳридаги Sambhram университетида «Илм-фан тараққиёти: илмий инновацион ёндашувлар ва стратегик таҳлиллар» мавзусидаги халқаро илмий-амалий анжуман ўтказилди.
Халқаро анжуманда республикамиздаги етакчи олий таълим муассасалари билан бир қаторда рақамлаштириш йўналишидаги хорижий университетларнинг профессор-ўқитувчилари ва бошқа бир қатор илмий тадқиқот институтларининг етук олимлари ҳамда тадқиқотчилари иштирок этишди.
Анжуманни Жиззах вилояти ҳокими, сенатор,техника фанлари доктори (dsc), профессор Эргаш Салиев очиб берди.
Ўтказилган анжуманда нафақат сунъий интеллект, ахборот технологиялари соҳаларида таълим самарадорлигини ошириш юзасидан, балки бугунги дунё илм-фани олдида турган долзарб ва муҳим масалалар юзасидан фикр-мулоҳазалар алмашинди, илмий асосланган амалий хулосалар ва тавсиялар ишлаб чиқиладиган бўлиб, бу борадаги келгуси режаларни белгилаб олинди.
Таъкидлаш керакки, республикамизда ахборот технологиялари соҳасида давлат сиёсатининг устувор йўналишлари, тизимда амалга оширилаётган замонавий тенденциялар, бу борада кадрлар тайёрлашга қаратилган стратегик ёндашувлар ва масалаларга илмий мактаблар ўртасидаги муҳокамалар, мунозаралар ва амалий маърузалар жараёнида ўз ечимини топади.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!