Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Ўзбекистон ва Қозоғистон қўшма ҳарбий машғулотлар ўтказмоқда
13 ноябрь 2024 г 111 Комментарии: 0
Марказий ҳарбий округда жойлашган «Фориш» тоғ полигонида Ўзбекистон-Қозоғистон ҳарбий хизматчилари ўртасида ҳамкорликдаги махсус-тактик ўқув машғулотларига старт берилди.
«Ҳанжар-2024» номи остида ташкиллаштирилаётган йиғин иштирокчилари икки қардош давлат байроқлари ва мадҳияси садолари остида саф майдонидан шахдам қадамлар билан ўтишди.
Тантанали очилиш маросимидан сўнг Қозоғистон ҳарбий делегацияси раҳбарлари билан брифингда ўқув машғулот дастури бўйича режалар муҳокама қилинди. Ўн кун давом этиши кўзда тутилган махсус-тактик ўқув йиғинида кўплаб амалий машқлар бўйича ўзаро тажриба алмашишга келишиб олинди. Хусусан, «Ҳанжар-2024» махсус-тактик ўқуви давомида икки давлат ҳарбий хизматчилари турли жанговар қуроллардан отиш, шартли аҳоли яшаш ҳудудида жанг олиб бориш ва ҳаракатларни таҳлил қилиш жараёнларини амалга оширади.
Дўстона руҳда бошланган ўқув йиғини давомида меҳмонлар учун миллий таомлар куни, футбол мусобақаси ҳамда Самарқанд шаҳрига саёҳат тадбирлари ўтказилиши режалаштирилган.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!