» » Ўрмон ёнғинларини бартараф этишга ихтисослаштирилган ёнғин-қутқарув отряди янги биноси фойдаланишга топширилди

Ўрмон ёнғинларини бартараф этишга ихтисослаштирилган ёнғин-қутқарув отряди янги биноси фойдаланишга топширилди

15 ноябрь 2024 г 112 Комментарии: 0

Фавқулодда вазиятлар вазири генерал-майор А.Х.Қўлдошев Зомин туманида жойлашган Ўрмон ёнғинларини бартараф этишга ихтисослаштирилган ёнғин-қутқарув отряди янги биносининг фойдаланишга топшириш маросимида иштирок этди.

Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг моддий-техник базасини янгилаш давом этмоқда. Хусусан, бугун, 9 ноябрь куни Жиззах вилояти Зомин туманида Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг Ўрмон ёнғинларини бартараф этишга ихтисослаштирилган ёнғин-қутқарув отряди янги биноси фойдаланишга топширилди. Янги бинонинг тантанали очилиш маросимида Фавқулодда вазиятлар вазири генерал-майор А.Х.Қўлдошев, туман ҳокими А.М.Абдуғаниев, туман сектор раҳбарлари ва фахрийлар иштирок этди. Ушбу бинода қутқарувчилар учун замонавий ёнғин-қутқарув автомобили, асбоб-анжомлар ва бугунги кун талабига мос келадиган шинам ўқув хоналари, ётоқхоналар, ўқув минораси ва спорт зал каби замонавий хизмат хоналари билан жиҳозланган. Тадбир жараёнида иштирокчилар қутқарувчилар учун яратилган шарт-шароитлар билан танишишди. Таъкидлаш жоизки, сўнгги вақтларда Ўзбекистоннинг кўплаб чекка ҳудудларида ҳам шундай ёнғин-қутқарув бўлинмалари очилган.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!