Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Фориш туманига хорижий сайёҳларнинг ташрифи ортмоқда
21 ноябрь 2024 г 38 Комментарии: 0
Фориш туманида кейинги йилларда туризм соҳасини ривожлантириш борасида тилга олса арзирли ишлар амалга оширилди ва оширилмоқда.
Бугунги кунда Фориш туманида сайёҳларнинг дам олишлари учун 31 та жойлаштириш воситалари, 9 та хостел, 4 та кемпинг, 17 та оилавий меҳмонхона уйлари ва ўтовлар ташкил этилган бўлиб, уларда сайёҳлар учун барча шарт-шароитлар яратилган.
Куз келиши билан Фориш туманига хорижий сайёҳларнинг келиши кўпаймоқда.Албатта, ҳар бир фаслнинг ўзига яраша гашти ва таровати бор. Куз ўлкамизда хорижлик сайёҳлар учун энг қулай вақт. Ёз ҳаддан ташқари иссиқ, қишда шароитлари етарли меҳмонхоналар энди-энди кўпаймоқда.
Шу сабабли олтин кузда сайёҳатчилар оқими анчайин ошиб қолади.
Фориш туманидаги «Ўхум» ва «Дўстлик» маҳаллаларининг Ўхум, Асраф, Мажрум қишлоқлари туроператорларни уялтирмайдиган жойлар. Бу қишлоқларнинг сўлим табиати ҳар қандай хорижликларни ўзига тортиб, мафтун этади.
Ушбу қишлоқлар аҳолиси хорижий сайёҳларга рисоладагидек хизмат кўрсатишни ўрганиб олишган. Шу сабабли тоғларда олтин куз гўзаллигини кўришга келувчи хорижий сайёҳлар сони кўпайиб бораяпти.
Сайёҳатчилар отда сайр қилиш, хайкинг каби кўнгилочар машғулотлар билан шуғулланишмоқда.
“Yaxshigul Asraf” ва “Shodmon Guest house” оилавий меҳмон уйларига ташриф буюрган европалик сайёҳлар буни чин дилдан эътироф этишди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!