» » Зарбдор тумани  ҳокимлигида ходимларни этика ва коррупцияга қарши курашиш соҳасида умумий ва махсус ўқув машғулотлари ўтказилди

Зарбдор тумани  ҳокимлигида ходимларни этика ва коррупцияга қарши курашиш соҳасида умумий ва махсус ўқув машғулотлари ўтказилди

21 ноябрь 2024 г 34 Комментарии: 0

Вилоят  ҳокимининг  2024 йил 14 ноябрдаги фармойиши билан вилоят худудида коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатда бўлиш, коррупция ҳолатларининг олдини олиш ва қарши курашиш, бундай иллатга қарши муросасизлик иммунитетини шакллантириш мақсадида 14 ноябрь кунидан 14 декабрь кунига қадар “Коррупцияга қарши курашгиш ойлиги” профилактик тадбири эълон қилинди.

Шу муносабат билан 2024 йил  20 ноябрь куни  Зарбдор тумани  ҳокимлигида ходимларни этика ва коррупцияга қарши курашиш соҳасида умумий ва махсус ўқув машғулотлари ўтказилди.

Ўқув машғулотлари давомида ҳокимлик ходимларига коррупция қонунчилиги, манфаатлар тўқнашувини олдини олиш, аниқлаш ва тартибга солиш, коррупциявий харакатлар тўғрисида хабар бериш, коррупциявий ҳатти-харакатлар учун интизомий, маъмурий ва жиноий жавобгарлик, ходимларнинг хизматдаги хулқ-атворининг асосий тамойиллар ва қоидалари, одоб-ахлоқ қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 16 июндаги “Давлат органлари ва ташкилотларининг фаолияти очиқлигини таъминлаш, шунингдек, жамоатчилик назоратини самарали омалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6247-сонли фармони, 2022 йил 14 июндаги  “Давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятининг очиқлик даражасини ошириш ва баҳолаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-154-сонли фармонлари, Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 5 июнь куни қабул қилинган ЎРҚ-931-сонли “Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги қонуни бўйича баътафсил тушинтириш ва тавсиялар берилди.

Вилоят ҳокимлиги Коррупцияга

қарши ички назорат шўъбаси    

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!