Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Вилоятда “Коррупцияга қарши курашиш” ойлигига старт берилди
15 ноябрь 2024 г 13 Комментарии: 0
Давлатимиз раҳбарининг “Коррупцияга қарши курашиш ишларининг самарадорлигини рейтинг баҳолаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-81-сон қарори ва Коррупцияга қарши курашиш Миллий кенгаши мажлисининг 2023 йил 29 августдаги 16-сон баёни ижросини таъминлаш мақсадида, вилоят ҳокимининг тегишли фармойиши асосида вилоятида жорий йилнинг 14 ноябрь санасидан 14 декабрь кунига қадар “Коррупцияга қарши курашиш” ойлигига старт берилди.
Мазкур “Коррупцияга қарши курашиш” ойлигида порахўрликни олдини олиш, унга олиб борувчи омилларга қарши курашиш, коррупция ҳолатларини таҳлил этиш, манфаатлар тўқнашувига йўл қўймасликка қаратилган профилактик ва тарғибот тадбирлари, шунингдек, ижтимоий сўровномалар ўтказиш режалаштирилган.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!