» » 2019 йилнинг январь ойида Арнасой туманида бирорта ёнғин ҳолати қайд этилмади

2019 йилнинг январь ойида Арнасой туманида бирорта ёнғин ҳолати қайд этилмади

04 февраль 2019 г 1 701 Комментарии: 0

Арнасой туманида ўтган йилда 18 та ёнғин ҳолати қайд этилган бўлсада, фуқароларимизнинг ёнғиндан ҳалок бўлиш ва тан жароҳати олишига йўл қўйилмади.

Ёнғин кутилмаганда, кичик эътиборсизлик сабабли келиб чиқиши мумкин. Шунинг учун ҳам биз маҳалла фаоллари ва бошқа тезкор хизматлар билан биргаликда хонадонларда бўлиб, профилактик ишларни олиб боряпмиз.

Бундан ташқари, ходимларимиз томонидан ҳозиргача 8 та давлат тасарруфидаги масканларнинг ёнғин хавфсизлиги ҳолати текширилиб чиқилиб, аниқланган камчиликлар юзасидан мутасадди идораларга ёзма кўрсатма ва баённомалар тақдим қилинди. 3 та бинонинг ёнғин хавфсизлиги ҳолати қониқарсиз деб топилиб фаолияти вақтинча тўхтатиб қўйилди. Ўнга яқин носоз электр ва газ ускуналаридан фойдаланиш тақиқланди.

Албатта, кимнингдир эътиборсизлиги туфайли камчиликларга йўл қўйилади. Ана шундай хатоларга йўл қўйган корхона, ташкилотлар ва таълим муассасаларининг мутасадди раҳбарларига нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.

Қишлоқларда айрим хонадон эгалари қиш учун ғамланган хашак ва сомонларни уй ёки молхона томида сақлашга одатланган. Биз бу ёнғин хавфсизлиги қоидаларига зид эканлигини, сомон ва хашакларни очиқ мацдон ёки алоҳида бинода сақлаш лозимлигини уқтириб, кўплаб хонадонларда бунга эришдик.

Олиб борилаётган тарғибот-ташвиқот ишлари ўз самарасини кўрсатиб, 2019 йилнинг ўтган даври мобайнида Арнасой туманида бирорта ёнғин ҳолати қайд этилмади.

Келгусида тарғибот ишларини янада кучайтириб, ёшлар ўртасида “Менинг маҳалламда ёнғин бўлмайди” мавзусида кўрик-танлов ва викториналар ўтказишни режалаштирганмиз. Асосий мақсадимиз ўсиб келаётган ёш авлодга ёнғин хавфсизлиги қоидаларини мукаммал ўргатиш ва келгусида ёнғин содир бўлишига йўл қўймаслик, шу орқали фуқароларимиз тинчилиги ва осойиштилигини сақлашга ўз ҳиссамизни қўшишидан иборат.

Ином АМАНОВ

Арнасой тумани ЁХБ бошлиғи, лейтенант

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!