» » Ўзбекистон ва Қозоғистонлик ўқувчилар “Чизилган тақдирлар” танловида экстремизмга қарши курашишни акс эттирдилар

Ўзбекистон ва Қозоғистонлик ўқувчилар “Чизилган тақдирлар” танловида экстремизмга қарши курашишни акс эттирдилар

09 февраль 2019 г 2 700 Комментарии: 0

Ёшларнинг терроризм ва диний экстремизмнинг ёт ғояларидан асраш, уларнинг бу борадаги хабардорлигини ошириш мақсадида республикамизнинг санъат коллежлари, хусусан Беньков номидаги Республика бадиий коллежи, Жиззах ва Фарғона санъат коллежлари ўқувчилари ўртасида комикслар танлови бўлиб ўтди. Мазкур танлов Европа Иттифоқи ташкилотининг молиявий кўмаги билан "Марказий Осиёда тинчлик ва барқарорликни таъминлаш” лойиҳасининг "СТОРИКРАФТ — Биринчи ҳудудий инновацион лаборатория доирасида  амалга оширилди. "Чизилган тақдирлар” номини олган танлов Ўзбекистоннинг Тошкент шаҳри, Фарғона ва Жиззах вилоятлари ҳамда Қозоғистоннинг 3 та ҳудудида ўтказилиб, унда 105 нафар ёш ижодкорлар фаол иштирок этишди.

— Бугунги кунда тажовузкор экстремизм ва терроризм дунёда барқарор ривожланиш ва миллатлараро тотувликка муайян таҳдидларни юзага келтирмоқда, дейди лойиҳа раҳбари Наргис Қосимова. - Бу эса уларни бартараф этиш учун биргаликда амалий ечим топишни тақозо қилмоқда. Мазкур танловнинг асосий мақсади ёш авлод вакиллари терроризм ва тажовузкор экстремизм таъсири остига тушиб қолишига йўл қўймаслик, уларнинг бу борадаги хабардорлигини оширишдан иборат. Лойиҳа якунида ғолибларнинг реал воқеалар асосида яратилган комикслари видео шаклга келтирилиб, интернет тармоғидаги  ёшлар кўпроқ фойдаланадиган ижтимоий тармоқларига жойлаштирилади.

Мазкур лойиҳада фаол қатнашган коллеж ўқувчилари билиб-билмай турли террористик ва экстремистик оқимларга кириб қолган ва турли аянчли ҳолларга тушган ёшлар тақдири реал воқеалар асосида ёшлар ўртасида ўтказиладиган расмлар танловига тақдим этишди.

-Ушбу танловда қатнашиш жараёнида бизга чизиш учун тақдим этилган воқеалар нақадар таъсирли эканлигини, уларнинг ҳар бирида бир инсон тақдири яширинганлигини кўрдим. Воқеа қаҳрамонларининг ўй-хаёлларини ҳис қилишга ҳаракат қилиб, "Бахтиёр нега рози бўлди?” деб номланган воқеани акс эттиришга ҳаракат қилдим, - дейди Жиззах санъат коллежининг 3 курс талабаси Марҳабо Алиева. – Ўйлайманки менинг кичик ижодим, тенгқурларимизни терроризм домига тушиб қолишдан асрашига хизмат қилади ва албатта кейинги  ижодимда ҳам бу йўналишда расмлар чизишга ҳаракат қиламан.

Танловда ғолиб бўлган барча ўқувчилар диплом ва совғалар билан тақдирланиб, фаол иштирокчилар рағбатлантирилди. Қуйида танловда ўқувчилар томонидан чизилган суратларнинг айримлари билан танишишингиз мумкин.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!