» » Жиззахда январь ойида 2771 та янги иш ўринлари яратилди

Жиззахда январь ойида 2771 та янги иш ўринлари яратилди

12 март 2019 г 2 368 Комментарии: 0

Ўзбекистон  Республикаси  Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2019  йил 30-31 январь кунлари  Жиззах вилоятига ташрифи давомида берилган топшириқлари ижроси юзасидан Жиззах вилоятида 2019 йил давомида яширин иш ўринларини легаллаштириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси, Ўзбекистон Республикаси  Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири ҳамда Жиззах вилоят ҳокими билан биргаликда "Йўл харитаси” тасдиқланди. 

Йўл харитасига асосан жорий йилда вилоятда 2019 йил давомида 21476 та иш ўринларини яратилиши режалаштирилди. Ва бу борада солиқ органлари томонидан бир қатор манзилли ишлар амалга оширилмоқда. Биргина жорий йилнинг  январь ойида яширин иш ўринларини легаллаштирилиши ҳисобига 1382 та хўжалик юритувчи субъектлар томонидан  2771 та янги иш ўринлари яратилди.

Жумладан, савдо ва хизмат кўрсатиш фаолияти билан шуғулланадиган корхоналар томонидан 511 та, қурилиш корхоналари томонидан 78 та, қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан 1252 та, умумий овқатланиш корхоналари томонидан 113 та, саноат корхоналари томонидан 537 та ва бошқа фаолият билан шуғулланаётган корхоналар томонидан 280 тага оширилиб, аҳоли учун доимий ўринлари барпо этилди.  Шунингдек, вилоятда 298 та хўжалик юритувчи субъектлар жорий йилнинг январь ойида янгидан рўйхатдан ўтиб, ўз тадбиркорликларини бошладилар. Бу эса улар томонидан  1008 та янги иш ўринлари яратилишига замин яратди.

                                       Хусниддин Муродов,

                        Вилоят ДСБ давлат солиқ бош инспектори

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!