» » Жиззахдаги уста ҳунармандлар қишлоғи

Жиззахдаги уста ҳунармандлар қишлоғи

27 март 2019 г 2 329 Комментарии: 0

Фориш тумани Сайёд қишлоғи  уста ҳунармандлар маскани сифатида билишади.

Марҳум Бўрон бобо Абдуалимов моҳир уста ҳунармандлардан эди. У киши ясаган турли ҳунармандчилик уй-рўзғор буюмлари нафақат туманимиз балки қўшни туманлар бозорларида ҳам харидоргир эди.

Бўрон бобо ҳунармандчилик сир-асрорларини фарзандларига ҳам ўргатиб кетди. Бугун отаси ишларини ўғли Эрмон ака Абдуалимов давом эттиряпти. Қўл меҳнати билан турли уй-рўзғор буюмлари ясаб элда эътибор топмоқда. Барча уни моҳир уста ҳунарманд сифатида яхши билишади.

– Уй-рўзғор буюмларини асосан тол новдалари, тут, ёнғоқ дарахтлардан ясаймиз, – дейди Эрмон Абдуалимов. Боиси бу дарахтлар қаттиқ. Улардан ясалган буюмлар пишиқ, пухта бўлиши билан бирга ишлов берилганда чиройли чиқади.

Нон тахта, капгир, чўмич, қошиқ, куви, ўқитувчилар учун кўрсаткич таёқлар бозорларда харидоргир. Харидорлар ушбу уй-рўзғор буюмларини рўзғор ишларида ишлатишдан ташқари ёдгорлик сифатида ҳам харид қилишяпти. Хонадонимизга келиб, буюртмалар ҳам бериб кетишади.

Эрмон Абдуалимов халол меҳнат, пешона тери билан оиласи фаровонлигини таъминлаш билан бирга, миллий ҳунармандчилик анъаналаримизни қишлоқ ёшларига ҳам ўргатмоқда. Ўтган йили туманимизда тадбиркорлар ўртасида ўтказилган «Ташаббус» кўрик-танловида қатнашиб, ҳунармандчилик йўналишида юқори ўринга сазовор бўлди ҳамда туман ҳокимлигининг қимматбаҳо совғаси билан тақдирланди.

Лобар ХУДОЙБЕРДИЕВА

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!