Жиззах вилояти ҳокимлиги » Ёшлар сиёсати » Расмий ахборот: Жиззахда аттракциондаги носозлик фожеага сабаб бўлди
28 июнь 2019 г 3 161 Комментарии: 0
2019 йилнинг 28 июнь куни 12.05 да Жиззах шаҳри, Наврўз маҳалласи ҳудудидаги “Истиқлол” болалар боғида “Учар ликопча” аттракционининг синиши оқибатида 1999 йилда туғилган М.Ҳ. ҳаётдан кўз юмган. Қиз Жиззах вилояти, Шароф Рашидов тумани, Сўлоқли маҳалласида яшаган.
М.Ҳ. нинг вафотига ерга йиқилиш ортидан олинган тан жароҳати сабаб бўлган. Мазкур ҳолат бўйича суриштирув Жиззах шаҳар прокуратураси томонидан олиб борилмоқда, дейилади Жиззах вилояти ИИБ Ахборот мультимедиа гуруҳи хабарида.
Эслатиб ўтамиз, вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати томонидан мазкур боғдаги ачинарли ҳолатлар юзасидан танқидий ахборот берилган эди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!