Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззахда пиротехника воситалари савдосининг олди олинди
18 декабрь 2018 г 3 403 Комментарии: 0
Янги йил арафасида дунё бўйлаб пиротехника воситаларидан фойдаланиш кўламининг ортиши ҳеч кимга сир эмас. Аммо, байрамга ярашмайдиган лаҳзалик "завқ” ортидан ташвишли ва ҳаттоки қайғули ҳолатлар содир бўлиши ҳеч кимга сир эмас.
Пиротехника буюмлари муомаласи бўйича самарали давлат назорати ўрнатилиши энг аввало фуқаролар манфаатларини ҳимоя қилишда, хусусан уларнинг саломатликлари ва жамоат хавфсизлигини таъминлашда муҳим роль ўйнайди. Амалдаги тартибларга мувофиқ, республикада пиротехника буюмлари муомаласини лицензиялаш жорий этилган.
Аммо, айрим фуқаролар қонунчиликда мустаҳкамлаб қўйилган ушбу нормаларни менсимай, янги йил яқинлашган сайин пиротехника воситаларини республикага олиб киришга уринишмоқда.
Жиззах вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлардан хабар берилишича,жорий йилнинг ноябрь - декабрь ойларида Жиззах шаҳри ва Пахтакор туманларида ўтказилган "Тозалаш” тадбирларида пиротехника воситалари савдосига чек қўйилди. Жиззах шаҳридаги "Халқобод” маҳалласида яшовчи, 2000 йилда туғилган М.С. нинг сумкасидан 11 дона қутиларда жами 660 дона ҳамда "Бобур” МФЙда яшовчи 1996 йилда туғилган, вақтинча ишсиз Қ.Н.нинг сумкасидан 50 қути "Новый век” номли пиротехника воситаларини сотиш мақсадида олиб юрганлиги аниқланган. Иккала ҳолат юзасидан ҳам суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
1 декабр куни мактаблар ҳудудида ўтказилган тадбирлар давомида "Бобур” маҳалласида яшовчи 2002 йилда туғилган С.З. ва Ж.П.лар томонидан 5-6 синф ўқувчилари С.М. ҳамда А.Р.ларга 120 дона "Трения” номли пиротехника воситаларини 20 000 сўмга сотганлиги аниқланиб, ҳужжатлаштирилган.
Шунингдек, Пахтакор туманида ўтказилган тадбирларда "Сувонобод” ҳамда "Олтинкўл” маҳаллалари ҳудудида мактаб ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчиларига ҳам маълум ҳақ эвазига пиротехника воситалари сотаётган шахслар аниқланиб, ушбу ҳолат тегишли равишда ҳужжатлаштирилган.
Ҳозирда ушбу ҳолатлар юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан текширув ва суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Эслатма: Пиротехника буюмларининг қонунга хилоф муомаласи учун мамлакатимизда жавобгарлик кўзда тутилган. Хусусан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 1851-моддасига мувофиқ, пиротехника буюмларини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш, тайёрлаш, сақлаш, ташиш, жўнатиш, улардан фойдаланиш, худди шунингдек, уларни қонунга хилоф равишда Ўзбекистон Республикасига олиб кириш (Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқиш) ёки ўтказиш ҳуқуқбузарлик ашёларини мусодара қилиб, энг кам иш ҳақининг беш бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. Жиноят кодексининг 2501-моддасида эса бундай қилмишлар содир этганлар учун унинг ким томонидан содир этилгани ва қандай оқибатларга олиб келганлигига қараб турли жазо чоралари, жумладан, саккиз йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланиши кўзда тутилган.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!