Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззахда “Тадбиркор учун ҳуқуқ марафони” тадбири ўтказилди
11 сентябрь 2019 г 1 671 Комментарии: 0
Вилоят адлия бошқармаси ташаббуси билан ташкил этилган тадбир “Ёшлар шаҳарчаси” ҳудудидаги “Ёшлар инновацион маркази”да бўлиб ўтди.
Мазкур тадбирда Адлия вазирлиги ҳузуридаги ДХА Жиззах вилоят ҳамда Жиззах шаҳар давлат хизматлари маркази ходимлари ҳам иштирок этиб тадбиркорлар учун яратилган шароитлар тўғрисида бўлажак ёш тадбиркорларга атрофлича тушунчалар бердилар.
Тадбирда сўз олганлар марафон доирасида амалга ошириладиган ишлар тўғрисида гапирдилар.
- Барча мутасадди ташкилот ва муассасалар ўз йўналишлари бўйича тадбиркорлик соҳасига оид бўлган янгиликлари билан иштирок этишди, - дейди вилоят адлия бошқармаси бошлиғи Шокир Саидов. - Ҳар бир инсон фаолияти давомида тўсиқларга учрамасликни хохласа аввало ҳуқуқий саводхон бўлиши лозим. Бошлаган фаолият тури бўйича эса етарли маълумот ва янгиликларни билиши зарур.
Жиззах вилояти ўзининг инвестицион жозибадорлиги, ишлаб чиқариш ва савдо потенциалининг юқори эканлиги билан нафақат юртдошларимизнинг балки чет эллик инвесторларни ҳам ўзига жалб этмоқда. Яқинда бўлиб ўтган халқаро инвестицион форумда ҳам турли давлатлардан келган тадбиркорлар айнан мазкур худудда ишлаб чиқариш соҳаларини ташкил этиш истагини билдиришган. Яқин йилларда эса уларнинг туризм, қишлоқ хўжалиги, ишлаб чиқариш соҳаларидаги истиқболли лойиҳалари доирасида йирик ишлар амалга оширилади.
Мазкур тадбирдан кўзланган мақсад ҳам юртимизда яратилаётган мана шундай кенг кўламдаги янгиликлар ва қулайликлардан аввало юртдошларимиз, ёшларимиз фойдаланишлари лозимлиги, бу йўлда уларга ҳам амалий, ҳам назарий кўмак кўрсатишдир.
Давлат хизматлари агентлиги Жиззах вилояти
бошқармаси ахборот хизмати
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!