Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Ғаллаорол туманида замонавий тиббиёт кластери ташкил этилади
04 октябрь 2019 г 1 675 Комментарии: 0
Ғаллаорол туманида замонавий тиббиёт кластерини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида Вазирлар Маҳкамаси қарори қабул қилинди.
Қарор билан, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги, Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Жиззах вилояти ҳокимлигининг:
Ғаллаорол туманида замонавий тиббиёт кластерини ташкил қилиш бўйича инвестиция лойиҳасини амалга ошириш таклифига розилик берилди.
Ҳужжатга мувофиқ, лойиҳанинг амалга оширилиши учун масъул бўлган “Medical care cluster” масъулияти чекланган жамияти ташкил этилади.
Жиззах вилояти ҳокимлиги “Medical care cluster” МЧЖга лойиҳани амалга ошириш учун доимий эгалик қилиш ва фойдаланиш, шу жумладан бино ва иншоотлар, клиникалар, шифохоналар, таълим кампуслари ва бошқа объектлар қуриш ҳуқуқи билан Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманида жойлашган, қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган умумий майдони 10 гектар ер участкаси бир ой муддатда ажратилишини таъминлайди.
Қуйидагиларга, истисно тариқасида:
а) “Medical care cluster” МЧЖга:
лойиҳани амалга ошириш доирасида тендер савдолари ва танловлари ўтказмасдан, энг яхши таклифларни танлаб олиш асосида лойиҳа ва пудрат ташкилотларини белгилаш;
ишга қабул қилинган малакали хорижий мутахассислар учун иш ҳақи ва бошқа тўловлар миқдорларини белгилаш;
б) лойиҳани амалга ошириш доирасида “Medical care cluster” МЧЖ томонидан жалб қилинадиган пудрат ва субпудрат ташкилотларига:
тасдиқланган техник топшириқларга мувофиқ клиникалар, шифохоналар ва таълим кампусларини;
тиббиёт кластерининг бино ва иншоотларини, бошқа объектларини қурилиш соҳасида тегишли лицензия ва (ёки) рухсатнома олмасдан, пудрат ва лойиҳа ташкилотлари ўртасида консорциум ташкил этиш орқали ҳамда консорциум иштирокчиларига лойиҳанинг сифатли ва ўз вақтида амалга оширилиши учун биргаликда жавобгарлик юклаш шарти билан “fast-track” услубида, “тайёр ҳолда топшириш” шартларида қуришга рухсат берилади.
2022 йил 1 январгача бўлган муддатга:
а) “Medical care cluster” МЧЖ ва лойиҳани амалга ошириш доирасида МЧЖ томонидан жалб этиладиган пудрат ташкилотлари:
юридик шахслар даромад солиғи ва қўшилган қиймат солиғини;
Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган, тиббиёт кластерини қуриш, жиҳозлаш ва фаолиятини таъминлаш учун мўлжалланган материаллар, хомашё, ускуналар, технологик ҳужжатлар, алоҳида махсус қурилиш материаллари, бутловчи буюмлар ва эҳтиёт қисмларни белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатлар бўйича олиб киришда божхона тўловлари (божхона йиғимларидан ташқари) тўлашдан;
б) лойиҳа иштирокчилари тиббиёт кластери фаолиятини ташкил қилиш учун, хусусан, тиббиёт ходими сифатида жалб қилинадиган хорижий мутахассислар меҳнатига ҳақ тўлаш фондидан ягона ижтимоий тўлов тўлашдан озод этилди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!