Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » ИИБ йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасининг катта инспектори янги гувоҳномани қачонгача олиш керакалиги ҳақида маълумот берди
08 октябрь 2019 г 1 863 Комментарии: 0
Вилоят ИИБ йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасининг катта инспектори капитан Эркин Очилов шу ҳақда маълумот берди.
Кўпчилик ҳайдовчилик гувоҳномаларини алмаштириш қачонгача давом этиши билан қизиқмоқда?
-2020 йил 31 декабирга қадар эски намунадаги барча миллий ҳайдовчилик гувоҳномалар янги намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномасига алмаштириш керак.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 2 мартдаги қарорига асосан ҳайдовчилик гувоҳномаларининг янги намунага алмаштириш ҳайдовчилар томонидан паспорт ва эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси ҳамда унинг талони тақдим этганда амалга оширилади.
Эски гувоҳномада амал қилиш муддати кўрсатилмаган ёки муддати хали тугамаган бўлсачи?
-Эски намунадаги гувоҳнома берилган санасидан ва амал қилиш муддатидан қатъий назар 2020 йил 31 декабиригача янгисига алмаштирилиши шарт, янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномасининг алмаштириш учун кўп вақт сарифланмайди.
Ҳайдовчилик гувоҳномаларининг давлат хизматлари марказларида ҳам олиш имкотятлари яратилган бўлиб, бу эса фуқароларнинг вақтларини тежаш қулай имконият димакдир.
Эски намунадаги хайдовчилик гувоҳномасининг янгисига алмаштириш учун фуқаролар доимий яшаш жойларидаги ҳудудий давлат хизматлар кўрсатиш марказларига ёки ЙҲХБ нинг тегишли бўлинмаларига ҳайдовчилик гувоҳномаси унинг талони ҳамда фуқаролик паспортининг нусхасини тақдим этишлари лозим.
Гувоҳнома олиш учун тўловлар миқдори қанча ва у неччи йилдан сўнг ва яна алмаштирилади?
-Ушбу масалада бошқармамизга ҳам кўп мурожаатлар бўлаяпти эски гувоҳнома янгисига алмаштириш учун базовий ҳисоблаш миқдорининг 70% ҳозирда 156 минг 100 сум миқдорида ундирилади.Янги ҳайдовчилик гувоҳномаси 10 йил муддатга берилади.
Шу ўринда такидлаш жоизки янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини 2017 йил 1 октябрдан берилиши йўлга қўйилган бўлиб 2020 йил 31 декабрга қадар эса мажбурий тартибда алмаштирилади.
2021 йил 1 январдан бошлаб эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномалари ҳақиқий эмас деб топилади.
Белгиланган муддат ўтгандан сўнг эски ҳайдовчилик гувоҳнома билан автотранспорт бошқарган шахсларга нисбатан маъмурий жавобгарлик чораси қўлланиланади.
Янги гувоҳнома шахсини тасдиқловчи ҳужжат ҳисобланадими?
Ҳа, янги намунадаги гувоҳнома эгасининг шахсини тасдиқловчи расмий ҳужжат мақоми берилган.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!