Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззахда Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши кураш бўйича ҳудудий комиссия аъзолари АҚШ департаментининг наркотрафикни назорат қилиш ва ҳуқуқни қўллаш бюроси билан учрашуви ўтказилди
23 октябрь 2019 г 2 383 Комментарии: 0
Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши кураш бўйича Жиззах вилоят ҳудудий комиссия аъзолари ва АҚШ давлат департаментининг наркотрафикни назорат қилиш ва ҳуқуқни қўллаш бюроси билан ҳамкорлик борасидаги тадбир ўтказилди.
Тадбир АҚШ давлат департаментининг наркотрафикни назорат қилиш ва ҳуқуқни қўллаш бюроси катта маслаҳатчиси Дж.Каллахан, АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси наркотрафикни назорат қилиш ва ҳуқуқни қўллаш бюроси раҳбари Р.Сингерлар иштирокида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш борасида Жиззах вилоят одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш бўйича ҳудудий комиссия аъзолари, ОАВ ва мутасадди давлат ва нодавлат ташкилотлари ходимлари иштирокида одам савдосига қарши курашиш ва жабрланганларни манфаатларини ҳимоя қилиш борасидаги семинар вилоят “Истиқлол Авлоди “ ННТси мажлислар залида ўтказилди.
Йиғилишга Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш бўйича ҳудудий комиссия раиси, Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Салиев раислик қилди.
Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Салиев сўзни АҚШ давлат департаментининг наркотрафикни назорат қилиш ва хуқуқни қўллаш бюроси катта маслаҳатчиси Дж.Каллаханга берди.
Дж.Каллахан ўзи ҳақида ҳамда Ўзбекистонга ташрифидан мақсад вилоятда ҳудудий комиссия фаолияти, ННТлар ва ҳуқуқ идоралари билан ҳамкорлик тўғрисида, одам савдоси қурбонларини аниқлаш, ҳимоя қилиш ва ижтимоий реабилитация қилиш, шундай жиноятлар қурбонига айланган фуқароларга кўрсатилаётган ҳуқуқий, тиббий, психологик ва бошқа ёрдам кўрсатиш, одам савдосига алоқадор шахсларни тергов қилиш ва жавобгарликка тортиш, шунингдек, бундай жиноятларни содир этишга имкон бераётган шарт-шароитларни бартараф этиш бўйича тажриба билан танишиш ниятида эканлигини билдирди.
Йиғилиш давомида вилоят ИИБ ходими, одам савдосига қарши курашиш масалалари бўйича масъул котиби Д.Латипов, Мажбурий меҳнатга қарши кураш масалалари бўйича кичик комиссия масъул котиби Ш.Шербеков, вилоят ИИБ бошлиғининг ўринбосари Я.Абдулхаков, Жиззах шаҳар паспорт хизмати бошлиғи Р.Субанкулов, вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси раиси Н.Пардаев, вилоят Адлия бошқармаси бошлиғи Ш.Саидовлар ҳам юқорида келтириб ўтилган одам савдосидан жабрланганларни реинтеграция қилиш, одам савдоси билан боғлиқ жиноятларни очиш бўйича тезкор-қидирув фаолиятини ташкил этишда, жиноят ишлари бўйича терговга қадар текширув ва дастлабки тергов вақтида жабрланувчини ҳимоя қилишда давлат ва нодавлат ташкилотлар ҳамкорлиги бўйича маълумотлар беришди.
АҚШ давлат департаментининг наркотрафикни назорат қилиш ва хуқуқни қўллаш бюроси катта маслаҳатчиси Дж.Каллахан Ўзбекистон Республикасида, хусусан, Жиззах вилоятида ҳам амалга оширилаётган бунёдкорлик ишларини ижобий баҳолаб, одам савдоси ҳамда мажбурий меҳнатга қарши кураш соҳасида амалга оширилаётган ишлар ва эришилаётган ютуқларни айтиб ўтди.
Шунингдек, Дж.Каллахан АҚШ давлат департаменти томонидан одам савдоси ҳамда мажбурий меҳнат муаммоларига жиддий эътибор билан қарашини, мазкур масалалар бўйича “4Р” дастури (олдини олиш, химоя қилиш, судлаш, ҳамкорлик қилиш) доирасида ишлар олиб борилишини таъкидлади.
Дж.Каллахан АҚШ давлат департаменти томонидан давлатларнинг одам савдоси ва мажбурий меҳнатга қарши кураш бўйича амалга оширилаётган ишлардан келиб чиққан холда гуруҳларга ажратилишини, мазкур йўналишлар бўйича давлатларга ННТлар орқали ёрдам кўрсатиб борилишини айтиб ўтди.
Шу жумладан Ўзбекистонда ҳамда мазкур соҳада “Истиқболли авлод” ва шу каби бошқа ННТлар билан ҳамкорлик қилинишини маълум қилди.
АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси наркотрафикни назорат қилиш ва ҳуқуқни қўллаш бюроси раҳбари Р.Сингер Жиззах вилоятида одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш соҳасида давлат ва нодавлат ташкилотлар ўртасида ҳамкорлик ўрнатилганлиги ижобий натижалар бериши ҳақида фикр билдирди.
Мазкур йиғилиш давомида Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш бўйича билдирилган таклифларни амалга ошириш бўйича режалар ишлаб чиқилди.
Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!