» » Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси тарихий музейида қанча экспонат сақланмоқда?

Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси тарихий музейида қанча экспонат сақланмоқда?

06 ноябрь 2019 г 2 084 Комментарии: 0

Бугунги кунимиз эртамиз учун тарихга айланади.

Демакки, тарихимиз бугундан бошлаб ёзилмоқда. Бағрида қанчадан қанча тарихий экспонатларни олган Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси тарихи музейининг ҳам ўз яратилиш тарихи бор. Дастлаб, 1984 йилда генерал-майор Ярла Норбеков ва подполковник Суванхан Нормухаммедовлар томонидан ички ишлар идоралари ходимларининг ҳаёти, хизмат фаолияти, ўтмишда фойдаланилган хизмат қуроллари ҳақида маълумот бериб турувчи битта хонадан иборат “Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси тарихи музейи”га тамал тоши қўйилганди. Бу вақтда 15 та экспонатдан иборат бўлган музей 2007 йилга келиб 3 мингдан ошиб кетди.

Нега энди 2007 йилги экспонатлар сонига тўхталиб ўтдик? Негаки шу йилнинг 25 октябрида илк бор Ўзбекистон Республикаси ички ишлар идоралари ходимлари кунини нишонлаш тўғрисида қарор эълон қилинган эди. Ана шу қарорга ҳамоҳанг тарзда вилоятдаги музейга бўлган эътибор янада ошди. Шундай экан ҳозирги кунда музейда 5 миндан ортиқ турли хил экспонатлар, тарихий фотосуратлар, хужжатлар ўрин олган. Бугунги кунда ушбу музей ёшларни Ватанга муҳаббат, бурчга садоқат руҳида тарбиялашда ўзига хос тарбия масканига айланган.

Музейда фақатгина тарихий суратларнинг ўзи 4 мингдан зиёд бўлиб, уларда ҳалок бўлган ходимлар, фахрийларнинг хизмат кийимлари, хизматда фойдаланилган жиҳозлар, жиноятчилардан олинган далилий ашёларнинг тасвирлари акс этган. Бундан ташқари 1 та мотацикл, 1 та маникент, 2 та ёзув машинкаси, бошқарма алоқа хизмати телефон аппарати, радиостанция, магнитафон, эски фотоаппаратлар, плёнка ювгич, экси ёнғин хавфсизлиги хизмати кийими, мустақилликнинг дастлабки формаси, 1950 йиллар формаси, давлат мукофотлари олган ходимлар рўйхати ва расмлари ўрин олган.

Мустақилликимизнинг 20 йиллик арафасида музейга қўшимча равишда катта зал ташкил этилган эди. Ушбу залда мустақиллик йилларида вилоят ички ишлар идоралари ходимларининг амалга оширган фидокорона меҳнати алоҳида ёритилган.

Музейга ташриф буюрганлар осойишталик посбонларининг эл тинчлигини сақлаш, жиноятчиликка қарши кураш, фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш йўлидаги шарафли хизматлари тўғрисида зарур маълумотларга эга бўлишади. Шунингдек, мустақиллигимизнинг дастлабки йилларида уюшган жиноятчиликка қарши кураш натижасида барҳам берилган жиноий тўдалар, улардан олинган дилилий ашёлар ҳақида ҳам ўз экаспонатлари билан музей гувоҳлик беради. Бундан ташқари ташриф буюрувчи хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ходимлар, фахрийлар ҳақида ҳам зарур билимларга эга бўлади.

Жиззах вилоят ИИБ ахборот хизмати

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!