» » Жиззахда “Қизлар овози” Форуми ўтказилди     

Жиззахда “Қизлар овози” Форуми ўтказилди     

19 ноябрь 2019 г 1 921 Комментарии: 0

Жиззах вилоятида “Қизлар овози” форуми ташкил этилди.

Унда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгашининг Ёш оилалар ва хотин-қизлар билан ишлаш бўлим бош мутахассиси Н.Сайдуллаева, вилоят Хотин-қизлар қўмитаси раиси Н.Мухторова, фалсафа фанлари доктори, профессор, халқаро тоифадаги спикер, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси эксперти, “Маърифат” жамияти аъзоси Ж.Шермуҳаммедова, вилоят “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази раҳбари Г.Ҳамраева ҳамда бир қатор ҳамкор ташкилотлар вакиллари ҳамда  280 нафар иқтидорли ўқувчи-ёшлар ва ОАВ ходимлари иштирок этди.

Дастлаб, “Чегарасиз” видеоролиги томошабинлар эътиборига ҳавола этилди. Вилоят Хотин-қизлар қўмитаси раиси Назира Мухторова “Ёш хотин-қизларнинг жамиятда сиёсий ва ижтимоий фаоллигини ошириш” мавзусидаги маърузаси билан иштирок этди.

Форум давомида иштирокчилар томонидан кўплаб таклиф ва мулоҳазалар билдирилди. Жумладан, Жиззах шаҳар 4-умумтаълим мактаби ўқувчиси Г.Примқулова томонидан оналар фаоллигини оширишга қаратилган “Оналар форуми” ташкил этиш, Ғаллаорол туманидаги, Ғаллаорол туманидаги 5-умумтаълим мактаби ўқувчиси Н.Омонова томонидан чекка ҳудудларда ҳам “Қизлар овози” форумини ташкил этиш, “Ижодкор ўқувчиларга ёрдам бериш, Дўстлик туманидан “Ижодкорлар боғи”ни яратиш каби бир қатор таклифлар билдирилди.

Форумда Ёшлар иттифоқи ҳамкорлигида 7 нафар ижодкор ўқувчи қизларнинг илк шеърий тўпламлари тақдимоти бўлиб ўтди. Уларнинг ота-оналарига ташаккурномалар тақдим этилди.

Ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши Ёш оилалар ва хотин-қизлар билан ишлаш бўлими бош мутахассиси Н.Саъдуллаева бошчилигидаги ишчи гуруҳи иштирокида туман (шаҳар) кенгашларига бўш иш ўринлари учун суҳбат ташкил этилди.

Унда вилоят Кенгаши раиси ўринбосари, “Камалак” болалар ташкилоти раиси Ш.Даманова ва вилоят Кенгаши Ташкилий-кадрлар ва девонхона бўлими бошлиғи М.Асқаровлар томонидан Зафаробод туман Кенгаши раиси ўринбосари, “Камалак” болалар ташкилоти раислига Н.Акбарова ва Жиззах шаҳар Кенгаши етакчи мутахассислига Г.Орзуқулова тавсия этилган номзодлар суҳбатдан ўтказилди.  

Форум якунида бир қатор фаол ҳамкор ташкилотлар вакиллари, хотин-қизлар ҳамда фаол иқтидорли ўқувчи қизлар вилоят Кенгашининг эсдалик совғалари ва ташаккурномалари билан тақдирланди.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати 

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!