» » Жиззахда балиқчилик ривожланмоқдами?

Жиззахда балиқчилик ривожланмоқдами?

22 ноябрь 2019 г 2 704 Комментарии: 0

Жиззах вилоятида бошқа соҳалар каби балиқчиликни ривожлантириш бўйича хам бир қатор амалий ишлар олиб борилмоқда.

Бугунги кунда вилоятимизда балиқчилик хўжаликларини ривожлантириш, балиқчилик соҳасиги хорижий инвестицияларни жалб қилишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ҳамда ушбу етиштирилаётган балиқлар халқимиз бозорлари тўлдириб ортган қисми жаҳон бозорларида сотилмоқда.

Хусусан, инвестиция дастурига асосан 2019 йилда 130 га ер майдонида умимий қиймати 44,3 млрд.сўмлик 16 та балиқчилик хўжалигини ташкил этиш лойиҳаларининг ишга туширилиши натижасида йилига қўшимча равишда 750 тонна балиқ маҳсулотлари етиштирилиши ҳамда 116 нафар янги иш ўринларининг яратилишига эришилди.

Арнасой туманидаги “MTT Sea Food МЧЖ”нинг Вьетнам давлати билан ҳамкорликда ташкил қилинган умумий қиймати 21,4 млрд. сўмлик балиқчилик хўжалигини ташкил этиш лойиҳасининг ишга туширилиши натижасида 100 га ер майдонида сунъий сув ҳавзаси ташкил қилиниб, 40 нафар янги иш ўринлари яратилган.

Шунингдек, “MTT Sea Food МЧЖ” томонидан 2019 йилнинг бугунги давригача 292 минг долларлик (Судак) балиқ маҳсулоти Туркия давлатига экспорт қилинган.

2020-2021 йилларга мўлжалланган Инвестиция дастурига асосан эса Арнасой, Ғаллаорол, Ш.Рашидов ва Фориш туманларида балиқчилик йўналишида умумий қиймати 38,0 млрд.сўмлик 7 та янги лойиҳаларнинг ишга туширилиши натижасида бу кўрсаткичлар янада ошишига эрилишилади. Жумладан, Арнасой туманида 129 га ер майдонида сунъий сув ҳавзаси ташкил қилинган бўлиб йилиги 235 тн;

  • Ғаллаорол туманида 1,3 га ер майдонида сунъий сув ҳавзаси ташкил қилинган бўлиб йилиги 3 тн;
  • Ш.Рашидов туманида 20 га ер майдонида сунъий сув ҳавзаси ташкил қилинган бўлиб йилиги 500 тн;
  • Фориш туманида 145 га ер майдонида сунъий сув ҳавзаси ташкил қилиниб, йилига 305 тн балиқ етиштирилади.

Умумий ҳисобда вилоят бўйича 295 га ер майдонида йилига 1043 тн шундан, 290 га ер майдонида сунъий сув хавзалари, 5 га ер майдонида интенсив сув ҳавзалари ташкил қилинади.

Ушбу лойиҳаларнинг ишга туширилиши натижасида миллий ва жахон бозорларига сифатли балиқ маҳсулоти етказиб берилиши билан бирга 105 нафар янги иш ўринларининг яратилишига ҳам эришилади.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати 

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!