» » ЭҲТИЁТ БЎЛИНГ – ИС ГАЗИ!

ЭҲТИЁТ БЎЛИНГ – ИС ГАЗИ!

26 ноябрь 2019 г 6 500 Комментарии: 0

Қишнинг ёғингарчилик ва совуқ кунлари бошланиши билан ҳарорат кескин пасайиб боради. Бундан кўриниб турибдики, биз яшаб турган хонадонларимизни иситиш учун турли чоралар кўра бошлаймиз. Электр иситиш асбоблари, табиий газ тармоқлари ёки иситишнинг бошқа турли йўлларидан фойдаланамиз.

Табиий газнинг тўлиқ ёнмаслиги, бехосдан узилиб қолиши, хона ичида тўпланиши, табиий газни ёқиб қаровсиз қолдириш, қувурларни улашда хавфсизлик қоидаларига риоя қилмаслик оқибатида чақнаш, ёнғин, ҳамда табиий ва ис газидан заҳарланиш ҳолатлари каби турли фавқулодда вазиятлар содир бўлмоқда. Бу ҳол инсонларнинг турли хил тан жароҳатлари олиши ёки айрим ҳолатларда ўлим билан якунланиши кузатилади. Ушбу ҳолатларнинг келиб чиқиш сабаблари ва манбалари ўрганилиб, таҳлил қилинганда, фуқароларнинг табиий газдан нотўғри фойдаланиши, уларни назоратсиз қолдирилиши, иситиш қурилмалари, газ қувурлари уланган жойдан газ сизиб чиқиши, инсонларнинг захарланиши кузатилмоқда. Бундан ташқари, қўлбола иситиш мосламалари билан иситиладиган хоналарда мўри тўлиб қолиши ва ёнғин вақтида ёпиқ, тутунли хоналарда қолган шахсларда ҳам заҳарланиш ҳолатлари кузатилмоқда.

Маълумот учун: ис гази хонадонларда, ташкилотларда фойдаланиладиган табиий газнинг тўлиқ ёнмаслиги, кўмир ва органик моддаларнинг чала ёнишидан ҳосил бўладиган газдир. У – рангсиз, ҳидсиз ва таъмсиз газ бўлади. Ис газидан захарланиш даражаси газнинг миқдорига, кишиларни заҳарланиш жойда қанча вақт қолиб кетганлигига ва бошқа кўрсаткичларга боғлиқ. Ис газининг организмга таъсири натижасида қонда кескин ўзгариш кузатилади, унинг таркибидаги гемоглобин билан реакцияга киришиб карбонсигемоглобин моддасини ҳосил қилиши натижасида тўқималарга кислородни етиб келиши ва қондаги зарарли моддаларнинг ажралиб чиқиш жараёни бузилади. Бу эса организмда кислород танқислигини келтириб чиқаради, салбий таъсир кўрсатувчи зарарли моддаларнинг ҳусусиятларини билиш бугунги кунда хавфсизликни таъминлашнинг энг муҳим шартларидан бири ҳисобланади.                          

Заҳарланиш унинг ҳаводаги таъсир муддатига боғлиқ бўлади ва улар енгил, ўрта ва оғир даражада бўлади. Бундай ҳолларда бош қаттиқ оғриб, қусиш, ҳушдан кетиш кузатилади ҳамда нафас олиш секинлашади. Баъзан ўлим ҳолатига олиб келади.

Биринчи ёрдам кўрсатиш учун, аввало, заҳарланган кишини зудлик билан тоза ҳавога олиб чиқиш зарур. Жабрланган инсоннинг нафас олишида ёки нафас олиши тўхтаб қолганда унга сунъий нафас олдириш лозим бўлади. 

Табиий газ ва ис гази билан заҳарланиш билан боғлиқ фавқулодда вазиятлар қуйидаги ҳолатларда содир бўлиши мумкин:

- табиий газнинг тўлиқ ёнмаганидан ҳосил бўладиган ис газининг салбий таъсири;

- иситиш тизимига табиий газни улашда меъёрий талабларга риоя этмаслик;

- фойдаланишда техника ҳавфсизлиги қоидаларига риоя қилмаслик;

- иситиш учун мўлжалланган печкалар ҳамда мўриларнинг соз ҳолатда эмаслиги, яхши тозаланмаганлиги ва бошқалардир.

Хонада табиий газ йиғилиб қолганида зудлик билан қуйидагиларни амалга ошириш зарур:

- ойна ва деразаларини очиб, шамоллатиш;

- электр жиҳозларини ёқмаслик, ёқиқ бўлса ўчирмаслик;

- газ жўмракларини беркитиш;

- беркитишнинг иложи бўлмаса ёки ёрилган, синган ва тешилган жойлар аниқланса, газ таъминоти авария хизматига хабар бериш кабилардир.

Табиий ва ис газидан заҳарланиш юз берса, зудлик билан заҳарланган кишига биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиб, 103, 104, 1050 телефон рақамлари орқали мурожаат қилишни ёдда тутинг.

 Аҳолини табиий ва ис газидан заҳарланишининг олдини олиш тадбирлари нафақат мутасадди ташкилот, идоралар ҳамда хизматлар томонидан балки, ҳар бир хонадон эгалари ва барча фуқаролар томонидан амалга оширилиши зарур.

Шунингдек, фуқаролар табиий ва ис газидан заҳарланганда, чақнаш билан боғлиқ куйишларда биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш усуллари ҳақида тушунчаларга эга бўлиши лозим. Яна шуни айтиб ўтиш лозимки, ис газидан заҳарланган аҳолини кўпгина қисми оммавий ахборот воситалари орқали кенг кўламли тарғибот-таўвиқот олиб борилишига етарли даражада эътибор қаратмасликлари оқибатида ўзларига керакли билим ва кўникмаларга эга эмасликлари  маълум бўлмоқда.   

Азиз юртдошлар, барчангизни газдан заҳарланиш ва чақнаш билан боғлиқ фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ҳамда юзага келиш омилларини бартараф этиш тадбирларида огоҳлик ва фаолликка чақирамиз.

 

Н.УРАЛОВА

Жиззах вилоят ФВБ АваРТТМ

ўқитувчи-услубиётчиси

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!