» » Ғаллаорол туманида депутатликка номзодлар сайловчилар билан учрашув ўтказди

Ғаллаорол туманида депутатликка номзодлар сайловчилар билан учрашув ўтказди

12 декабрь 2019 г 1 186 Комментарии: 0

Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан халқ депутатлари вилоят Кенгашига кўрсатилган номзод Ойниса Қаршибоева ва халқ депутатлари туман кенгашига кўрсатилган номзод Нигина Файзуллаевалар Ғаллаорол туманидаги "Жийдали" қишлоқ фуқаролар йиғинида сайловчилар билан учрашдилар.

Туман марказидан салкам 70 километр узоқликда жойлашган мазкур аҳоли масканида номзодларнинг сайловчилар билан учрашуви давомида аҳолини қийнаб келаётган кўплаб муаммоли масалалар муҳокама қилинди. Номзодлар ўз сайловолди дастурларида ушбу муаммоларни ечишга қандай эътибор қаратишганликлари билан йиғилганларни бахобар қилиб ўтдилар. Шунингдек, учрашув давомида улар ўзларининг қисқача таржимаи ҳоли,  ўз сайловолди дастурларидан ўрин олган бошқа мақсад ва вазифалар билан ҳам йиғилганларни яқиндан таништириб ўтишди. 

- Бу йилги сайловлар бутунлай ўзгача руҳда ўтиши номзодларнинг аҳоли билан учрашувлари давомида ҳам яққол кўзга ташланмоқда,- дейди маҳалла фаоли О.Равшанов.- Биз учрашувлар давомида аҳолини қийнаб келаётган кўплаб муаммоларга у ёки бу партиядан қўрсатилган номзодлар қандай ечим топмоқчи эканлиги билан қизиқаяпмиз. Шу сабаб уларнинг сайловолди дастурлари билан яқиндан танишишга ҳаракат қилмоқдамиз. Бугунги номзодларнинг сайловолди дастурлари ҳам бизда катта таассурот қолдирди. Ҳали  сайловгача вақт бор. Биз барча номзодларни тинглаб, ўрганиб кейин ўзимиз танлаган номзодга овоз берамиз.

- O’zLiDeP амалий ишлар партияси сифатида танилган, - дейди партия вилоят Кенгаши “Аёллар қаноти” раҳбари Шоира Ҳасанова. – Шу сабаб, бугунги учрашувни ташкил этиш билан бир қаторда, маҳалладаги ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар ва беморлар ҳолидан ҳам хабар олинди.

Номзодларнинг, партия фаолларининг сайловчилар билан очиқ мулоқотлари туманнинг бошқа маҳаллаларида ҳам давом этмоқда.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!