Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Баландчақир ҳудудидаги Ўзбекистон ва Тожикистон чегарасида янги чегара пункти очилади
28 декабрь 2019 г 4 080 Комментарии: 0
Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Неъматов «РИА Новости»га берган интервьюсида хабар қилишича, Тожикистон томонининг илтимосига кўра расмий Тошкент Ўзбекистон-Тожикистон чегарасида яна бир чегара пункти очиш масаласини кўриб чиқмоқда.
«Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида уч йил олдин ҳамма нарса ёпиқ эди. Келишув туфайли биз 16та ўтказиш пунктини очдик - уларнинг иккита ёки учтаси илгари ҳам ишлаган, лекин транспорт воситалари ва одамларнинг ўтиши нисбатан чекланган бўлган. Ҳозирда ўн олтита пунктнинг барчаси кеча-ю кундуз ишлаяпти. Ўн еттинчиси яқинда очилди. Тожикистон томонининг илтимосига кўра ҳозир ўн саккизинчи чегара пунктини очиш масаласи устида ишламоқдамиз», - деди Илҳом Неъматов.
Дипломатнинг аниқлик киритишича, янги чегара ўтиш жойи Жиззах вилоятининг Янгиобод туманидаги Баландчақир аҳоли пунктида жойлашади.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!