» » Истирҳот боғларидаги бузғунчилик

Истирҳот боғларидаги бузғунчилик

10 январь 2020 г 1 426 Комментарии: 0

Мамлакатимизда юртбошимиз ташаббуси ва ғояси билан бир-бирини такрорламайдиган истироҳат боғлари, дам олиш гўшалари ташкил этилмоқда. Ўзбекистоннинг шаҳар-қишлоқлари таниб бўлмас даражада ўзгаряпти.

Хусусан, сўнгги йилларда вилоятимизда чирой очиб, дилини яйратадиган боғлар, хиёбонлар барпо этилди. Айниқса, гўзал манзара бахш этаётган фавворалар бу ерларга ташриф бюрувчиларга ўзгача роҳат улашяпти. Бироқ, мана шундай обод гўшаларнинг қадрига етмай бузғунчилик қилаётганлар ҳам орамизда учраб турибди.

Узоққа бормайлик умумий ер майдони 350 минг 700 квадрат метр бўлган Жиззах шаҳридаги “Ўрда” экологик маданият ва истироҳат боғи мисолида сўзимизни давом эттирсак. Ушбу боғ нафақат вилоятимизда, балки, республикасизда камдан кам учрайдиган сўлим табиатли эканлиги билан ажралиб туради.

Шундай бўлсада, бу ерда дилни хира қиладиган қўштирноқ ичидаги манзаранинг гувоҳи бўлдик. Тасвирда кўриб турганингиздек бу жанговор ҳарбий техника воситаларининг макетларига шикаст етказилган. Ойналари синдирилган.

Ачинарлисибу каби бузғунчиликка вилоятмиздаги бошқа истироҳат боғларида ҳам дуч келдик. Ўзбекистон Республикаси Президенти 2017 йил 27 мартда “Атоқли давлат арбоби ва ёзувчи Шароф Рашидов таваллудининг 100 йиллигини нишонлаш тўғрисида”ги қароридан сўнг вилоятимизда Шароф Рашидов буюсти ва унинг қаршисида сўлим боғ яратилди. Шундан сўнг ҳиёбонга яқин жойда Ҳамид Олимжон ва Зулфияхоним ҳайкали ва чиройли боғ барпо этилди. Бугун ана шу гўшадаги ўриндиқлар муштимзўрларнинг кучи билан синдирилган. Чиқинди идишлари абгор ҳолатда. Айрим ноинсофлар бу ерга турли хил ёзувларни ёзиб, ўзларича ишқий кечинмаларини тарихга мухрламоқчи бўлган.

Мутасаддилар томонидан тозалик масаласига ҳам қандай эътибор берилаётганини ушбу тасвирлардан сезишингиз қийин эмас.

Кези келганда айтиш керак, гап маданиятда, тарбияда. Жиззах шаҳри марказида бўлмиш “Ёшлар шаҳарчаси”даги ёнғин хавфсизлигига зид равишда электр улагичлар очиқ, назаримизда, қайсидир даражада ташриф буюрувчилар ҳаётига хавф солиб турибди.

Худди шундай, “Хотира хиёбони”да бир қатор бузғунчиликлар амалга ошрилган.

Давлат ва жамоат мулкига зиён етказишнинг қонун олдида жавобгарлигини қўя турайлик, сиз бундай ишларни қилаётган бўлсангиз, аввало виждонингиз олдида жавоб беришга ўрганинг. Шундай экан, инсофни ўзи берсин.

Жиззах вилояти ИИБ Ахборот хизмати

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!