» » “Ўзбектелеком” АК Жиззах шаҳар боғламасида уй телефонларни сабабсиз узиб қуймоқда(ми)? Масалага ойдинлик киритилди

“Ўзбектелеком” АК Жиззах шаҳар боғламасида уй телефонларни сабабсиз узиб қуймоқда(ми)? Масалага ойдинлик киритилди

12 февраль 2020 г 1 244 Комментарии: 0

Интернетда мамлакатимиздаги жараёнларни негатив тарзда ёритадиган сайтларнинг ижтимоий тармоқларида “Жиззах шаҳридаги “Ўзбектелеком” АК шаҳар боғламасида уй телефонларимизни сабабсиз узиб қуймоқда” сарловҳаси остидаги хабарлар тарқалди.
Хабарда айтилишича “Ўзбектелеком” компанияснинг Жиззах шаҳар боғламаси ходимлари уй телефонларни сабабсиз узиб қуймоқда, савдо офисга келиб, илтимос қилиб талашиб тортишиб ёқтириб кетмоқдамиз, қачон ортиқча асабилашувлар бўлмайди, қачон биз ҳам сифатли алоқа ва интернет тармоғидан фойдаланамиз “ дейилган.

“Ўзбектелеком” компанияснинг Жиззах филиали раҳбарияти ички текширув ўтказиб, мазкур ҳолат бўйича ўз муносабатини билдирди.

“Ўзбектелеком” компанияснинг филиалида бугунги кунда 350 нафар ходимлар 40 мингдан зиёд мижозларга хизмат кўрсатиб келмоқда.

Хусусан, компаниянинг Жиззах шаҳар боғламасида 110 нафар ходим 21 минг нафар мижозларга куни тун сифатли хизмат кўрсатиб келяпти.

Компаниянинг 2019 йил 28 июлдаги 316-сонли буйруғига асосан 2019 йил 1 август санасидан жисмоний шахсларга телефон алоқа хизматларини кўрсатиш олдиндан ҳисоб-китоб тизимига ўтиши, ойлик хизматлар (абонент тўлови ва ойлик қўшимча хизмат турлари) буйича ҳисоб-китоб фақатгина абонент ҳисобида нархнома бўйича абонент тўлови учун етарли маблағ бўлганда амалга оширилиши белгиланган.

Бироқ баъзи мижозлар телефон алоқаси хизматлари биллинг тизимиларига ўтиш даврида узилишлар бўлаётганини тушунтиришга қарамасдан, ижтимойи тармоқларда юқоридаги хабарларни тарқатиш билан овора бўлишмоқда.

Қадимдан ўзбекчиликдаги қадритялардан бири бу ҳар бир оиладаги муаммолар кучага чиқарилмасдан ҳал этилганидир. Ўзбекистонда яшаётган ҳар битта фуқаро ҳам шу юрт вакили бўлиб бир оила ҳисобланади.

“Ўзбектелеком” компанияснинг вилоят филиали раҳбарининг таъкидлашича: “Тез орада янги биллинг тизимдаги камчиликлар мутахассислар томонидан бартараф этилади. Мижозларга келтирилган ноқулайликлар учун ўзр сўраймиз. Компаниянинг биринчи галдаги мақсади мижозларга сифатли хизмат кўрсатишдан иборатдир”.

“Ўзбектелеком” компанияснинг вилоят филиали

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!