Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Зоминдаги "Суффа" радиоастрономик обсерваториясига Ўзбекистон Республикасининг ваколатли вакили ўринбосари тайинланди
25 июнь 2020 г 1 415 Комментарии: 0
Мазкур фармойиш Ўзбекистон Республикаси ҳукумати ҳамда Россия федерацияси ҳукумати ўртасида 1995 йил 27 июлда имзоланган «Суффа» ясси тоғида Халқаро ридиоастрономик обсерваториясини барпо этиш тўғрисида”ги битим талаблари ижросини таъминлаш мақсадида қабул қилинди.
Ушбу 70 метрли радиотелескопнинг қурилиши 1985 йилда Суффа платосида бошланган, бироқ 1991 йилда тўхтатиб қўйилган. 2018 йилда Ўзбекистон ва Россиянинг тегишли вакиллари коинотни ўрганиш учун мўлжалланган "Суффа” радиотелескопини қуриб битказишга келишиб олишган эди. Келишувга мувофиқ радиотелескоп 2024 йилда қуриб битказилиши лозим. Бунда Россия томони лойиҳанинг инструментал қисмига, Ўзбекистон томони эса тегишли инфратузилмани яратишга жавоб беради. Лойиҳанинг ҳозирги кундаги қиймати 100 млн долларга баҳоланмоқда.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!