» » Шароф Рашидовнинг авлодларга мактуби

Шароф Рашидовнинг авлодларга мактуби

05 декабрь 2020 г 881 Комментарии: 0

Ҳозир мазкур мактуб махсус капсулаларда авайлаб сақланмоқда. Васиятга биноан бу мактуб ҳали очилмаган ва унда нималар ёзилганини ҳеч ким билмайди, деб ёзмоқда ЎзА. 

Аввал хабар берганимиздек, Президент Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҳамда Энергетика вазирлиги ҳамкорлигида Сурхондарё вилояти “Тўполанг” ГЭСида олиб борилаётган модернизация ишлари билан таништириш мақсадида журналистлар учун пресс-тур ташкил этилди.

Тўполанг сув омборига 1982 йил Шароф Рашидов тамал тошини қўйган. Ўшанда Шароф Рашидов келгуси авлодлар учун мактуб ёзган ва бу мактуб устига “2180 йилда очилсин” дея имзо қўйган. Ҳозир мазкур мактуб махсус капсулаларда авайлаб сақланмоқда. Васиятга биноан бу мактуб ҳали очилмаган ва унда нималар ёзилганини ҳеч ким билмайди. Қизиқ ушбу мактубда нималар дейилган экан?

Буни билиш келгуси авлодларимизга насиб қилади.  

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!