Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззах вилояти ҳокими 359 нафар спортчиларни тақдирлади
26 декабрь 2020 г 1 559 Комментарии: 0
Бугун Жиззах вилоятидаги анжуманлар залида Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Салиевнинг вилоят спортчилари билан учрашуви ўтказилди.
Жиззах вилояти жўғрофий жиҳатдан қулай ҳудудда жойлашган бўлиб, сўлим табиат қўйнида воҳа ўғлонлари нафақат илм-фан, иқтисодиёт каби соҳалар билан бир қаторда спорт соҳасида ҳам ўз қобилиятларини намоён этиб келмоқда.
Жорий йилнинг ўтган даври давомида вилоят спортчилари 4 та Жаҳон ва Осиё, 24 та халқаро турнирлар, 147 та Республика миқиёсидаги мусобақаларида қатнашиб юқори натижаларга эришди.
Натижада 5 та спорт устаси, 149 та спорт усталигига номзод ва 380 та спортчилар 1-даражали спортчи талабларини бажарди.
Спортчиларимиз Осиё ва Жаҳон чемпионатларида жами 8 та, шундан 2 та олтин, 2 та кумуш ва 4 та бронза медалларни, халқаро турнирларда жами 61 та, шундан 21 та олтин, 17 та кумуш ва 23 та бронза, Республика мусобақаларида жами 844 та, шундан 239 та олтин, 236 та кумуш, 369 та бронза медалларни қўлга киритишди.
Тарихда илк бор вилоятимиз спортчи ёшларидан 4 нафари энг нуфузли турнир яъни, 2021 йилда Япониянинг Токио шаҳрида бўлиб ўтадиган XXXII ёзги олимпия ўйинларида иштирок этиш ҳуқуқини берувчи йўлланмани қўлга киритишди.
Жумаладан, бокс бўйича Пахтакор туманидан Ботуров Бобоусмон, велоспорт бўйича Зафаробод туманидан Забелинская Олга, сузиш бўйича Мирзачўл туманидан Владислав Мустафин ҳамда параолимпия йўналишининг паурлифтинг тури бўйича Дўстлик туманидан Умирзоқов Фарходлар ушбу шарафли вазифани уддалашди.
Жорий йилда 10,0 млрд. сўмдан ортиқ инвестиция киритилиши ҳисобига Франция давлати мутахассилари ҳамкорлигида Жиззах шаҳридаги “Сангзоркўл” мажмуаси ўрнида марказий Осиёда ягона бўлган 3000 ўринли спортнинг Вело ВМХ йўналиши бўйича Велотрасса қурилиш ишлари давом эттирилмоқда.
Осиё теннис федерацияси вице Президенти, теннис бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси бош мураббийи, кўплаб халқаро мусобақалар совриндори Ирода Тўлаганова Жиззах шаҳридаги 29-сонли Меҳрибонлик уйига ташриф буюриб, у ерда яратилган шарт-шароитлар билан танишди.
Ирода Тўлаганова вилоятимизга ташрифи давомида, юртимизнинг теннис спорт тури бўйича масъуллари жумладан, теннис федерацияси раиси Мирсоатовлар билан биргаликда вилоятимизда “Сангзоркўл” мажмуаси ўрнида 4 та теннис корти қурилишини режалаштиришди.
Аҳолининг жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишлари учун қулай шарт-шароитлар яратиш бўйичаи инвестиция дастури асосида жами 35,5 млрд. сўмлик, жумладан, футбол маҳорат мактабини реконструкция қилиш, “Сўғдиёна” профессионал футбол клуби қошидаги футбол академиясини ташкил этиш, Жиззах олимпия заҳиралари коллежини реконструкция қилиш, маҳаллий бюджет ҳисобидан 30 та юриш-югуриш йўлакчалари, 13 та мини футбол, 18 та велойўлак, 22 та бадминтон, 26 та стритбол, 35 та “Workout” майдончалари барпо этиш ҳамда ташаббускор тадбиркорлар томонидан сунъий қопламали футбол майдончалари, ёпиқ сузиш ҳавзаси, спорт зал ва соғломлаштириш марказлари барпо этиладиган бўлди.
Тадбир сўнггида вилоят ҳокими Эргаш Салиев вилоятдаги 359 нафар спортчиларни телевизор, уяли алоқа воситаси ҳамда ташаккурномалар билан тақдирлади.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!