» » “VEON” халқаро алоқа компанияси вакилларининг Жиззахга ташрифи уюштирилди (видео)

“VEON” халқаро алоқа компанияси вакилларининг Жиззахга ташрифи уюштирилди (видео)

18 март 2021 г 1 465 Комментарии: 0

Бугун Жиззах шаҳрига “VEON ” махсус давлат органлари билан ҳамкорлик масалалари бўйича вакили Борис Тадич бошчилигида “VEON” бошқарув кенгаши аъзоси ва бош ижрочи директори Каан Терзиоглу, “Beeline” давлат органлари вилан ҳамкорлик директори Сардор Мухаммедалиев ва “Beeline” Бош Директори Анжей Малиновский ташриф буюришди.

Меҳмонларни вилоят ҳокимининг ўринбосари Азим Ахмедхаджаев  кутиб олди.

Дастлаб, меҳмонлар Жиззах шаҳрида жойлашган Шароф Рашидов музейига ташриф буюришди. Шундан сўнг, Жиззах шаҳридаги 8-иноформатика  ва ахборот технологияларига ихтисослаштирилган таянч мактаби ҳамда Жиззах IT-паркка бориб у ерда яратилган шароитлар билан яқиндан танишишди.

“VEON” халқаро алоқа компанияси вакилларининг Жиззах шаҳрига қилган ташрифи дорасида вилоят ҳокими Эргаш Салиев билан учрашуви ўтказилди.

Ўтказилган учрашувда вилоят ҳокими Эргаш Салиев “VEON” махсус давлат органлари билан ҳамкорлик масалалари бўйича вакили Борис Тадич ўртасида суҳбат уюштирилди.

Суҳбат чоғида “VEON” ва Жиззах вилояти ҳокимлиги ўртасида вилоятда ташкил этилиши режалаштирилаётган информатика ва ахборот технологияларини чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослашган мактабларни ташкил этишда ва рақамлаштириш технологияларини жорий этишда ўзаро ҳамкорлик масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати 

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!