» » Жиззах вилояти ҳокимлигига ўз ташаккурларимни билдираман

Жиззах вилояти ҳокимлигига ўз ташаккурларимни билдираман

22 апрель 2021 г 1 218 Комментарии: 0

Бугун мамлакатимизда ҳукм сураётган тинчлик, хонадонимиздаги осойшталик, дастурхонимиздаги тўкинчилик Яратганнинг биз бандаларига кўрсатаётган чексиз раҳмати, юртдошларимизнинг эзгу ишлари самараси, десак асло муболаға бўлмайди.
Ҳар бир кунни, ёинки ҳар бир сониясини ўзгалар корини осон қилишга, ўксикларнинг кўнглини кўтаришга бахшида этадиган инсонлар чинакам фидойилардир. Инсонлар хизматида бўлиш, уларга имкон қадар ёрдам қўлини чўзиш ва хожатларини равон қилишда доимо саъй-ҳаракатда бўлиш-улкан саодатдир.
Гап шундаки жорий йилнинг март ойида президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан аёллар ва қизларнинг муаммоларини ҳал қилиш ва уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш масаласида бағишланган видеоселекторда вилоят ҳокимларига 100 нафардан хотин-қизларнинг контрактини тўлаб беришлари борасида кўрсатма бердилар.
Президентимизни узоқни ўйлаб, аёллар ишсизлигини олдини олиш мақсадидаги бу кўрсатмалари 100 нафар аёлнинг қанчалик кўнглини кўртаради.
Мен учун қувонарлиси шу 100 нафар аёллар ичида мени ҳам борлигимдир. Вилоят ҳокимлиги ташаббуси билан мен тақсил олаётган Тошкент давлат иқтисодиёт университетига ўн тўққиз миллон сўм контракт тўловим тўлаб берилди.
Оилада икки нафар фарзандим бор. Улар ҳам нуфузли олийгоҳлардан бири Самарқанд тиббиёт институтида ва Масквадаги қишлоқ ҳўжалиги академиясида контрак асосида таълим олишаяпти. Уларни контакт тўловлари, таълим олиши учун шарт-шароитлар яратиш камига пандимия шароитида анчагина менга қийинчиликларни туғдирди. Очиғи, осон бўлмаётганди, яна ўзим ҳам иқтисодий билимимни ошириш учун университетда “Солиқлар ва солиққа тортиш” йўналишида контарак асосида таълим оламан. Хуллас, 3 та контарак тўлови ҳар қандай оилага осон бўлмаслиги бор гап.
Қутлуғ рамазон ойларида менга қилинган бу саховат учун авволо Президентимизга, топшириқларини астойдил бажарган вилоят ҳокими Эргаш Салиевга, масъул раҳбарлар Абдували Мустановга, Назира Мухторовага ва Маҳалла ҳайрия жамғармаси Шароф Рашидов бўлими масъулларига ўз ташаккурларимни билдираман.
Яхшилик йўлида қўйилган ҳар бир қадам учун Аллоҳнинг улуғ ажрлари бўлишига ишонаман. Ҳаммангиздан Аллоҳ рози бўлсин!

Ҳаммангиздан Аллоҳ рози бўлсин!
Сизга чексиз ҳурмат билан,
Гулчеҳра Урдушева
Ҳуқуқий тарғибот аълочиси

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!