Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззахда Президентимизнинг хотин-қизларга йўллаган табриги мазмун-моҳиятига бағишланган тадбир ташкил этилди
19 март 2019 г 2 208 Комментарии: 0
Президентимиз 8-март “Халқаро хотин қизлар куни” байрами муносабати билан юртимиздаги жамики гўзаллик тимсолларига йўллаган байрам табрикларида аёллар ҳақида энг чиройли фикрлар билан таъриф этдилар.
ЎзМТДП вилоят Кенгаши “Аёллар қаноти” ташаббуси билан ташкил этилган “Аёлни эъзозлаш, аёлга эҳтиром кўрсатиш – халқимизга хос олийжаноб қадрият” мавзусидаги тадбир айни шу табрик мазмун-моҳиятини тарғиб қилишга қаратилди.
Дастлаб тадбирни кириш сўзи билан ЎзМТДП Жиззах вилоят Кенгаши хотин-қизлар масалалари бўйича етакчи мутахассис Машҳура Бузрукова очиб берар экан, Президентимизнинг хотин-қизларга йўллаган табригидан келиб чиқиб, сиёсий жараёнларда ҳам хотин-қизлар фаоллигини ошириш борасида бажаришимиз лозим бўлган вазифаларга ҳам тўхталиб ўтди. -Мамлакатимизда аёллар манфаатини ҳимоя қилишга қаратилган, дейди М.Бузрукова.
Аёлини қадрлаган халқнинг эртаси буюк бўлади. Фарзандлар таълим тарбиясида, уларни одобли, икромли, элга мунзур бўлиб етишишларида оилада аёлнинг ўрни беқиёс.
Ўтказилаётган бу каби тадбирлар эса жамиятда хотин-қизларнинг ўрнини ошириш, уларни хуқуқ ва манфаатларини химоя қилиш масаласи давлат сиёсати даражасигача кўтарилганлигини ва бу масала юртимиз сиёсатининг аҳамиятга молик масалаларидан бирига айланганлигини намунаси бўлмоқда. Тадбир якунида ЎзМТДП га аъзо бўлиш истагини билдирган 18 нафар хотин-қизларга партиянинг аъзолик гувоҳномалари топширилди.
Наргиза Шайдуллаева
ЎзМТДП вилоят Кенгаши матбуот котиби
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!