» » Бокс бўйича жаҳон чемпиони бўлган ЖДПИ талабаси Нигина Ўктамовага "Nexia 3" автомобили совға қилинди

Бокс бўйича жаҳон чемпиони бўлган ЖДПИ талабаси Нигина Ўктамовага "Nexia 3" автомобили совға қилинди

26 апрель 2021 г 2 070 Комментарии: 0

Ўзбекистон бокси тарихида илк маротаба жаҳон чемпиони бўлган Нигина Ўктамовага "Nexia 3" автомобили совға қилинди.

26 апрель куни Ўзбекистон бокс федерациясида ўзига хос тадбир ташкил этилди.

Тадбир давомида ўзбек бокси тарихида янги саҳифа очган жаҳон чемпиони Нигина Ўктамовага махсус совға - «Nexia 3» автомобили тантанали тарзда совға қилинган.

«Ушбу кўрсатилган эътибордан бениҳоя хурсандман. Бу мамлакатимизда спортга, ҳусусан боксга қаратилаётган катта эътиборнинг самараси. Биз ёшларга ишонч билдириб, барча шароитларни яратиб бераётганликлари учун Президентимизга, Туризм ва спорт вазирлигига, Миллий олимпия қўмитаси ва албатта Ўзбекистон бокс федерациясига миннатдорчилигимни билдираман»,- дея таъкидлади Нигина Ўктамова.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!