Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззах шаҳрида қурилаётган 500 ўринли Қурилиш соҳаси малакали мутахассисларни тайёрлаш маркази ҳақида биласизми?
04 июнь 2021 г 1 104 Комментарии: 0
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун хорижий давлатга кетаётган шахсларни ва банд бўлмаган аҳолини ўқитишни ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2021 йил 25 январдаги ПҚ-4962-сон қарори асосида Жиззах архитектура ва қурилиш коллежи қошида Қурилиш соҳаси малакали мутахассисларини тайёрлаш маркази ташкил этилган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 майдаги 248–Ф-сонли Фармоиши асосида Жиззах архитектура ва қурилиш коллежи бино ва иншоатларини мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш бўйича Вазирлар Маҳкамасининг заҳира жамғармаси маблағлари ҳисобидан 10.37 млрд сўм маблағ ажратилган.
Касб-хунарга ўқитиш марказига бош лойиҳачи ташкилот сифатида “Sangzor qurilish loyiha”МЧЖ белгиланган бўлса, бош пудратчи ташкилот этиб “Qaliya g’ist”ХК белгиланган.
Коллежда таъмирлаш ишлари якунига етгандан сўнг 500 ўринли ўқув биноси, 200 ўринли ўқув устахонаси 250 ўринли ошхона ва 250 ўринли ётоқхона биносига эга бўлади.
Ушбу Марказда қуйидаги 14 та йўналишлар бўйича 2021 йилда жами 600 нафар меҳнат органларидан рўйхатдан ўтган ишсиз ва банд бўлмаган фуқаролар 3-4 ойлик курсларда ўқитилади ва уларга белгиланган тартибда сертификат берилади.
Марказда қуйидаги касблар бўйича ўқитиш йўлга қўйилади.
Марказда ўқувчилар 3 маҳал иссиқ овқат ва ётоқхона билан таъминланади.
Касб-хунарга ўқитиш маркази қурилиш ва таъмирлаш ишлари 2021 йил июнь ойи сўнгига қадар тугатилиши режалаштирилган.
Жиззах шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!