Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Видео: Зоминдаги ўрмон ёнғинларини ўчириш жараёнлари
02 август 2021 г 874 Комментарии: 0
Маълум қилинишича, 400 нафар ҳарбий хизматчидан иборат батальон фавқулодда ҳолат хабарини олгандан сўнг тезкорлик билан ёнғин содир бўлган ҳудудга етиб келиб, вазифани бажаришга киришган.
Бир вақтнинг ўзида Мудофаа вазирлиги Ҳарбий-ҳаво кучлари вертолёт авиацияси звеноси томонидан Зомин сув омборидан йигирма маротабадан ортиқ махсус восита ёрдамида сув олиниб, ҳаводан олов ўчоқларига 30 тоннадан зиёд сув ташланган.
Таъкидланишича, ҳозирги вақтда вазирлик бўлинмалари ва вертолёт авиацияси мазкур ҳудудда тозалаш ишларини амалга оширмоқда.
Эслатиб ўтамиз, ёнғин 1 август куни эрталаб соат 10:40 ларда Жиззах вилояти Зомин тумани «Дуоба» МФЙ Ўриклисой аҳоли пункти ҳудудига яқин жойда юз берган. Тахминан, 80 гектар майдонда қуруқ ўт ва дарахтлар ёнган. Ёнғин соат 18:20 лар атрофида батамом ўчирилган. Тегишли идоралар куч воситаларининг ўз вақтидаги ҳаракатлари натижасида ёнғин яқин атрофдаги аҳоли пунктларига ўтмаган. Жабрланганлар ва ҳалок бўлганлар йўқ.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!